Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Ахмадбой"нинг қарзлари ошкор қилинди.
17-12-2019 23:34 0 662 Рейтинг0 Чоп этиш

"Ахмадбой"нинг қарзлари ошкор қилинди.

"Ахмадбой"нинг қарзлари ошкор қилинди.

Фирибгарлик, ноқонуний молиявий пирамида ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, жавобгарликка тортилган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоевдан («Аҳмадбой») жабр кўрган фуқаролар сони ва уларга етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда бугун, 17 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган тадбирда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Менглиев маълум қилди.
"Ахмадбой"нинг қарзлари ошкор қилинди.

Унга кўра, А.Турсунбоев ва бошқаларнинг жиноятларига оид келиб тушган ижро ҳужжатларига кўра, «Аҳмадбой иши» доирасида 11 710 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилган. Етказилган зарар миқдори эса 386 млрд. сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Айни пайтда маҳкумга тегишли 29 та кўчмас мулк ва 8 та автомобиль хатланиб, уларни аукционда сотиш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, дастлабки тергов даврида олиб қўйилган пул маблағлари ҳам мавжуд.

Алоҳида қайд этилдики, дастлабки терговда олиб қўйилган пул маблағлари МИБ ҳисоб-рақамига ўтказилиши ва мулклар сотилиши ҳамоно зарарларни қоплаш бошланади. Жабрланувчиларнинг рўйхати шакллантирилган, тушган маблағлар бўйича махсус электрон дастур яратилган бўлиб, кимнинг қанча ҳақи борлигидан келиб чиққан ҳолда пропорционал тақсимланиб борилади.

Бундан англашиладики, пул маблағлари жабрланувчиларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. Пластик картага эга бўлмаган жабрланувчилар номига эса (МИБ ташаббуси билан) тегишли банк муассасасидан шундай тўлов воситаси текинга очиб берилмоқда.

Хатланган мулклар ва дастлабки тергов жараёнида олиб қўйилган пул миқдори зарарларни қоплашга етадими?

Бу савол ҳамон муаллақ турибди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар