Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак
19-09-2019 10:33 0 535 Рейтинг0 Чоп этиш

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

ЖУРНАЛИСТ МУАЙЯН ТИЗИМ ЯРАТИШ ЗАРУРЛИГИНИ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА

21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун! деб ёзади, УзА

Қавмини Фиръавн зулмидан озод қилган Мусо алайҳиссалом уларни қуллик туйғусидан, хусусан, лоқайдликдан фориғ этиш мақсадида 40 йил давомида чўлларда олиб юради. Қаранг, бир қавмнинг ушбу “хасталик”дан буткул қутулиши учун нақд қирқ йил керак бўлган экан...

Бизнинг истиқлолга эришганимизга ўттиз йилга яқинлашиб қолди. Яна 12 йилдан сўнг ҳалиги қирқ йиллик ҳалқа ёпилади. Аммо биздаги лоқайдлик ҳали-вери кучдан қоладиган эмас.

Ишлаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз, нимадир натижага эришяпмиз. Лоқайдлик эса биздан ажралишни истамаётир. Агар у бўлмаганида, ишимиз бароридан келган, натижаларимиз бундан-да кўп бўлар эди.

Шўро даврида вужудимизга сингиб кетган лоқайдликни Президентимиз кўп бор танқид қилди, ундан қутулишга бот-бот чорлаб келмоқдалар. Биз эса ҳамон бепарвомиз. Бу ҳолат, айниқса тилимизга бўлган муносабатимизда яққол кўзга ташланади. Бунга ҳаётимиздан хоҳлаганча мисоллар келтириш мумкин.

... Пойтахтимиз кўчалари бўйлаб кезаркансиз, тилимизга ҳурматсизлик билан битилган эълон ва рекламаларни, ажнабий тилларга мансуб савдо ёки бошқа шохобчалар номларини кўриб, ўзи мен қайси юртдаман, деган савол туғилади кишида. Ахир шу эълонлар ва номларни қўйишга қайсидир масъул рухсат берган-ку.

Масъуллар билан боғлиқ яна бир ҳолат шуки, яқингача кўплаб учрашув, давра суҳбатлари ёки бошқа тадбирлар рус тилида ўтказиларди. Ваҳоланки, ҳамма — гапирувчилар ҳам, эшитувчилар ҳам ўзбек болалари, тилимизни яхши биладиганлар.

... Кейинги йилларда анча-мунча жой номлари ўзгарганига қарамасдан, биз ҳалиям оммавий равишда эски номларини, масалан, Максим Горький, Луначарский, Троицкий ва яна кўплаб бизга умуман алоқаси йўқ номларни “меҳр билан” тилдан қўймай келяпмиз.

Нега, деб савол берсангиз, ўрганиб қолганмиз, тилга шу ўтириб қолган қабилидаги жавобни оласиз. Ана бизнинг она тилимизга бўлган меҳримиз.

photo5192725064590666980.jpgБундай лоқайдлик ўз исми-шарифимизга бўлган муносабатимизда ҳам очиқ кўриниб туради. Айниқса, шўролар замонасида туғилган авлодларнинг аксариятида исм-шарифлари бузиб ёзилган.

Ўша даврларда шундай бўлган. Хўш, энди-чи? Мана, мустақил бўлганимизга 28 йилдан ошди, шу йиллар давомида бузилган исм-шарифни ўзбекчалаштириб олиш мумкин эди-ку.

Бундай мард бир-иккита бўлган бўлса бордир, аммо исмим ёки шарифимни ўзбекчалаштираман, деган оммавий ҳаракат умуман кўзга ташланмади. Бунга ҳеч ким халақит бераётгани йўқ, ичимиздаги ҳалиги лоқайдлик яна панд беряпти.

Интеграциялашув жараёнида тилимизга ажнабий сўзлар бемалол кириб келаётгани яна бир ачинарли ҳолат. Адабий тилнинг ўз дарвозалари ҳамда қўриқчилари бўлиши керакмасмиди?

Бизда йўқ эканки, рус ёки бошқа тилга мансуб сўзлар ўз ҳолича адабий тилимизга кириб келмоқда. Соғлом ҳолатда бундай бўлмайди, яъни адабий тил сузгичидан (фильтрдан) ўтказилиб, сўнг қабул қилинади.

Интеграциялашув адабий тил деб аталган дарёнинг шарқироқ ирмоқлари бўлган шеваларга ҳам жиддий таҳдид солмоқда. Қисқа фурсатларда неча юз йиллардан буён келаётган шева сўзлари истеъмолдан чиқиб қолди ва бу ҳол яна давом этаётир. Бу кетишда ирмоқлар суви камаяди, оқибатда дарёмиз ҳам кучдан қола боради.

Энг ёмони, интеграциялашув жараёнидаги ушбу муаммоларни ҳаммамиз биламиз. Биламиз-у эътибор бермаймиз, чунки лоқайдмиз.

Мана шу ҳолатлардан келиб чиқиладиган бўлса, бу борада муайян тизим зарур, деган хулоса ўз-ўзидан майдонга чиқади.

Бу тизимни махсус ваколатли комиссия ёки гуруҳ бошқарар, у давлат ёхуд жамоатчилик асосида фаолият олиб борар, нима бўлганда ҳам ҳозирги вазиятимизда у бизга жуда зарур. У қалбларимиздаги лоқайдлик музларини эритишга қодир бўлиши керак.

Мазкур тузилма

* кўчалардаги эълон ва рекламалар соф адабий тилда ёзилишини, иншоот ва шохобчалар номлари ўзбекча қўйилишини таъминлайди.

* аҳоли орасида таъсирчан тарғиботлар олиб бориб, одамлардаги миллий туйғуни уйғотиш ҳисобига уларнинг сўзлашув тилидан ажнабий сўзларни секин-аста чиқариб ташлайди.

* одамларнинг ўзлари онгли равишда вақтида бузиб ёзилган исми ёки шарифини ўзгартиришларига эришиш мақсадида ОАВ ва тарғибот тадбирларидан узлуксиз фойдаланади.


* тилимизга кириб келаётган хорижий сўзлар ўзлаштирилишини назоратга олади.

* шеваларимизнинг сўз бойлигини сақлаб қолиш учун барча зарур чораларни кўради.

Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида ўзбек адабий тилининг софлиги ва умрбоқийлигини таъминлашга катта ҳисса қўшамиз. Муҳими, елкамиздаги бу оғир юкни келгуси авлодларга ошириш чоғида юзимиз ёруғ бўлади.

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар