Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда инновацион ҳасса яратилди. У ультратовуш сенсорга эга
31-07-2019 13:44 0 435 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда инновацион ҳасса яратилди. У ультратовуш сенсорга эга

Ўзбекистонда инновацион ҳасса яратилди. У ультратовуш сенсорга эга

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан ёш истеъдодли тадқиқотчилар Бунёд Зарипов ва Ўлмас Зоиров яратган “Инновацион ҳасса” лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди. Лойиҳанинг тақдимоти жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент вилоятининг Пскент туманида бўлиб ўтди деб ёзмоқда kun.uz

Кўзи ожиз инсонлар ва эшитишида нуқсони бўлган шахслар учун мўлжалланган мазкур инновацион ҳасса уларнинг жамиятда ижтимоий фаоллик кўникмаларини оширишига хизмат қилади. Инновацион ҳассанинг қулайликлари — мижоз ҳаракатланаётганида 2 метр масофа оралиғида мавжуд тўсиқ ва чуқурликлар тўғрисида электромагнит тўлқинли сигналлар тарқатган ҳолда маълумот тўплайди ва ҳасса эгасини овоз чиқариш ёки тебраниш орқали огоҳлантиради. Ультратовуш сенсори 30 градус бурчакда тўсиқ ва чуқурликларни аниқлай олади. Инновацион ҳасса фойдаланувчи учун жамоат транспорт воситаларидан фойдаланаётганларида ҳам ишончли буфер вазифасини бажаради.

Ўзбекистонда инновацион ҳасса яратилди. У ультратовуш сенсорга эга

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда юртимизда 66 мингдан ортиқ кўзи ожиз фуқаролар мавжуд бўлиб, улардан 41 минг нафари “Кўзи ожизлар жамияти”нинг аъзоси ҳисобланади. Шулардан 2 минг нафари ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этиб келмоқда.

Инновацион ҳассанинг Пскент тумани кўзи ожизлар жамияти аъзоларига топширилиши бу каби хайрли ишларнинг дебочаси ҳисобланади. Келгусида Инновацион ишланмаларни жорий этиш маркази ва ёш тадқиқотчи билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа амалиётга кенг татбиқ этилиши режалаштирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар