Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШлик 13 ёшли ўсмир ўз хонасида термоядроли реактор ясади
25-07-2019 13:33 0 586 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШлик 13 ёшли ўсмир ўз хонасида термоядроли реактор ясади

АҚШлик 13 ёшли ўсмир ўз хонасида термоядроли реактор ясади

Илм-фан оламида энг ёш физик-ядрочи номига даъвогарлик қилувчи янги номзод пайдо деб ёзади BuildingTECH, ушбу эътирофга АҚШнинг Теннеси штатида яшовчи 13 ёшли Жексон Освалт сазовор бўлиши мумкин. BuildingTECH хабарига таяниб daryo.uz ёзмоқда.

Освалт термоядровий синтез қурилмасини ясашга 12 ёшида аниқроғи 2018 йилнинг 19 январида киришган. Бола 13 ёшига тўлишига бир неча соат қолганида ўз олдига қўйга мақсадига эришганини маълум қилди.

Ўсмир 50 000 волт энергия ёрдамида фаол плазма зонасига ядро қуйилишига эришиб, ўзи ясаган реактор ичидаги газсимон дейтерийнинг иккита атомини муваффақиятли тебратишга муваффақ бўлди.

АҚШлик 13 ёшли ўсмир ўз хонасида термоядроли реактор ясади

Бир неча қўшимча тадқиқотлар ўтказилганидан сўнг Освалт эришилган натижаларга янада кучлироқ амин бўлди.

Освалтнинг муваффақиятини Open Source Fusor Research Consortium сайти ҳам тасдиқлади. Сайт администратори Жейсон Халлнинг сўзларига кўра, ўсмир ҳозирда термоядровий синтезга эришган хаваскорлар гуруҳи рўйхатига киритилган.

Освалтнинг ядровий реактор ясашига 10 минг доллар миқдорида маблағ сарфланган. Унга бу пулни ота-онаси берган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар