Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди
31-05-2019 17:51 0 600 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди

Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди

Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбонов томонидан санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин сўзлар орқали муборак Рўзаи Рамазон ойида кенг омманинг ғашига тегиш ҳоллари кузатилди.

А.Қурбоновнинг ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган бундай номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади ҳамда норозиликларга сабаб бўлди.

“Ўзбекконцерт” хабарига кўра, юқоридаги ҳолатлар бўйича хонандага бир неча маротаба ушбу ноўрин муносабатларни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш берилган. Бунга қарамасдан, хонанда томонидан ножоиз муносабатли фикрларни кенг оммага тарқатиш яна такрорланган.

Шу боис лицензиат А.Қурбонов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Абдулла Акбарович Қурбонов номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 31 май кунидан тугатилди.

Бундан олдин, «Ўзбекконцерт» барча хонандаларга огоҳлантириш билан чиққанди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкентда 360 нафар аҳолига янги хонадон калитлари топширилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Адлия вазирлиги раддия берди: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

expo
Боглиш маколалар