Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юртимиз боғбонлари Ҳалқаро ташкилот эътиборида
15-02-2019 14:44 0 627 Рейтинг1 Чоп этиш

Юртимиз боғбонлари Ҳалқаро ташкилот эътиборида

Юртимиз боғбонлари  Ҳалқаро ташкилот эътиборида

БМТТД ў‘симликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши энг сўнги екологик курашиш услубларини олға суради Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида БМТТД боғдорчилик фермер хўжаликлари ва узумчилик агрофирмалари учун ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш услублари бў‘йича семинар ташкил этди. Тадбир иштирокчиларига ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишдаги мониторинг ва огоҳлантириш ахборот тизимининг қўллаш натижалари тақдим қилинди ҳамда томорқаларда уни тадбиқ қилиш устуворликлари билан таништирилди.

Юртимиз боғбонлари  Ҳалқаро ташкилот эътиборида

БМТТДнинг «Савдо ривожланишига кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида Фарғона водийси фермер хўжаликларининг вакиллари орасида аввалроқ олиб борилган тадқиқотга кўра, сўнги йилларда қишлоқ хўжалик экинларини касалланишининг олдини олишда ва ҳосилга зиён келтираётган зараркунандалар билан курашишда фермерлар ва аҳоли атроф- муҳит экологияси ва инсон саломатлигига доим ҳам ижобий таъсир кўрсатмаётган кимёвий курашни афзал кўрмоқдалар. Нокимёвий (биологик) ҳимоя воситаларини тарғиб қилиш мақсадида, лойиҳа доирасида 100дан ортиқ феромон тутқичлар ўрнатилиб, 20га майдондан ортиқроқ уй хўжалик томорқалари ва боғларга фойдали ҳашоротлар қўйилди, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари ва мевали дарахтларга тушадиган касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалишининг олдиндан башорат қилиш имкониятини берадиган 2та кичик метеостансиялар ўрнатилди. Уларнинг ишлаш принципи ёғингарчилик миқдори, ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ҳаво, тупроқ ва япроқнинг нисбий намлиги, шамол тезлиги ва йўналишини белгиловчи датчиқлар кўрсаткичларини ўқиш ва таҳлил қилишга асосланган. Ўрнатилган метеостансиялар, феромон тутқичлар, фойдали ҳашоротлар билан ишлаш натижалари семинар иштирокчиларига тақдим етилди.

Феромон тутқичлар фойдаланувчилари о‘ртасида олиб борилган со‘ровномага ко‘ра 40% яқин иштирокчилар зараркунандаларни озайганини сезишган, 38% кимёвий ишлов беришни камайтириганликларини ва 90% зиёдроқлари келгусида ҳам биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланиб уларни қўллашни тарғиб қилишларини билдирганлар. Шуни таъкидлаш жоизки, метеостансияларнинг бири, шунингдек зараркунандаларнинг тарқалишини масофадан кузатиш учун електрон феромон тутқич ҳамда фермер хўжаликлар ҳақидаги маълумотлар, уларда етиштирилайётган экинлар, мавсумлар мобайнида тарқалган касаллик ва зараркунандалар ва уларни бартараф этиш борасида олиб борилган чоралар ҳақидаги маълумотлар базасини ўз ичига олган СМС иловалар Тошкентдаги Инха университетинг ёш профессор олимлари Жасурбек Ходжайев ва Сарвар Абдуллайевлар томонидан ушбу лойиҳа учун алоҳида ишлаб чиқилган. Семинарда лойиҳа 2 йилдан бери маҳаллалар аҳолисини фойдали ҳашоротлар билан таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган Наманган Биосервис корхонасининг вакиллари намунавий мисол тариқасида габрабракон, трихограмма ва олтинкўзларнинг қўлланиши нафақат йирик пахта ва ғалла далаларида, балки кичик боғдорчилик хўжаликларида ҳам самарали бўлиши ҳақида сўзлаб бердилар.

Биргина трихограмманинг ўзини 60дан зиёд зараркунандаларга қарши қо‘ллаш мумкинлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйг‘отди. Тутқичлар ва кичик метеостансияларни тадбиқ қилиниши туман аҳолисига ўсимликлар профилактикаси ва ҳимоя қилиш ҳамда самарали ва ўз вақтида қўлланиладиган агротехник тадбирлар ҳақида огоҳлантирувчи смс хабарларни олиш имкониятини беради. Қишлоқ хўжалигининг модернизацияси ва интенсив ривожлантириш орқали юзага келаётган иқтисодий ўсиш БМТ аъзо давлатлари томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг йўналишларидандир. *** “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси “Марказий Осиёда савдо ривожланишига кўмаклашиш – ИИИ босқич” минтақавий лойиҳасининг Ўзбекистоднаги миллий компоненти. Ушбу лойиҳа аҳоли даромадларини ошириш, янги иш жойларини яратиш ва экспорт ҳажмини оширишда ёрдам беришга қаратилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*