Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ақтўбеда 52 ўзбекистонлик ўлимида айбланган қозоғистонлик ҳайдовчилар 5 йилга қамалди
09-11-2018 13:58 0 577 Рейтинг0 Чоп этиш

Ақтўбеда 52 ўзбекистонлик ўлимида айбланган қозоғистонлик ҳайдовчилар 5 йилга қамалди

Ақтўбеда 52 ўзбекистонлик ўлимида айбланган қозоғистонлик ҳайдовчилар 5 йилга қамалди

Қозоғистоннинг Ақтўбе областида Жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослаштирилган судда Ақтўбедаги йўлда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчиларига ҳукм ўқилди. Вилоят суди матбуот хизмати хабарига кўра, жами 5 айбланувчига жазо тайинланган.

«Автобус ҳайдовчилари Б.Танатов, Н.Қирғизбоев ва М.Пернебековга суд 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Улар кейинги 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлай олишмайди», «Интерфакс» агентлиги хабарига таяниб kun.uz ёзмоқда.

«Азия транзит сервис» (автобусга эгалик қилган компания) механиги Б.Пердебаев ҳамда компания директори Н.Тлепбаев эса 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Улар суд залида қамоққа олинган.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида (371,08 доллар) товон пули тўлашади.

2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида, Самара-Чимкент трассаси 1068-километрида ҳайдовчилар билан бирга жами 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди. Бу фожиа оқибатида Ўзбекистоннинг Россияга кетаётган 52 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Фожиадан 5 киши омон қолган, уларнинг 3 нафари қозоғистонлик ҳайдовчилар ва 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Автобуснинг ёниб кетишига расмий сабаб - техник носозлик ва хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик.
Ақтўбеда 52 ўзбекистонлик ўлимида айбланган қозоғистонлик ҳайдовчилар 5 йилга қамалди

Фото: Вnews.kz

Судланувчиларга хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараш, носоз автотранспортни эксплуатация қилиш оқибатида икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби айбловлар илгари сурилганди.

Тергов давомида аниқланишича, ҳар икки йилда техник кўрикдан ўтиши шарт бўлган автобус охирги марта 2015 йилда бундай кўрикдан ўтказилган. Ҳайдовчилардан бири ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган бўлса-да, автобусни бошқарган. Автомеханик Баҳодир Пердебаев эса носоз автобуснинг хизмат кўрсатишига рухсат берган. Автобус ана шундай қатор камчиликлар билан Сариоғочдан Қозон шаҳрига йўл олган.

Уч ҳайдовчи солярка музлаб қолгунига қадар навбат билан автобусни бошқариб борган.

Ҳайдовчи Нуржон Қирғизбоев йўловчилар исиниши учун кавшарлаш лампасини салонга олиб кирган ва яна бир ҳайдовчи Барот Танатов билан бирга ташқарига чиқиб кетган.

Автобусга қайтганларида йўловчилардан бирининг шими ёнаётганини кўришган. Йўловчи ташқарига отилиб чиқиб қорда кийимини ўчирмоқчи бўлган. Бу пайтда автобус портловчи газлар билан тўлиб қолганди. Портлашдан бир неча сония олдин йўловчилардан бири ва ҳайдовчи Мақсад Пернебеков салондан чиқишга муваффақ бўлган, лекин уларнинг оёқ-қўллари куйган.

Кейин портлаш содир бўлган ва иккинчи қаватдаги 52 йўловчининг барчаси тириклай ёниб кетган.

Мазкур фожиа бўйича суд мажлиси 3 сентябрда бошланган, унда марҳумларнинг яқинлари уларнинг ҳалок бўлганига ишонмасликларини айтганди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар