Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилга нисбатан ошди
05-10-2018 13:53 0 498 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилга нисбатан ошди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўтган йилга нисбатан ошди

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди дея ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Таққослаш учун, 2017 йилнинг айнан шу даврида бу кўрсаткич расмий манбаларга кўра, 5,2 фоизни ташкил қилган.

Вазирлик маълумотларида қайд қилинишича, 30 ёшгача ёшлар ишсизлик даражаси 15,9 фоизни, аёллар ўртасида — 13,4 фоизни ташкил этган. Энг кўп ишсизлик даражаси эса Фарғона (10,0 фоиз), Андижон (9,9 фоиз), Сурхондарё (9,9 фоиз) вилоятларида, энг ками Тошкент (7,8 фоиз) шаҳрида қайд этилди. Меҳнат ресурслари сони 18,8 млн кишини ташкил этди, бу 2018-йилнинг 1 чорагига нисбатан 0,1 фоизга ёки 20 минг кишига ошганини билдиради. Иқтисодий фаол аҳоли сони 14,6 млн кишига етди (0,4 фоизга камайган), иқтисодий нофаол аҳоли эса — 4.2 млн кишидан иборат (1,9 фоизга ортган).

Иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар 5,3 млн кишини ташкил этган (0,6 фоизга тушган), бунда деҳқон хўжаликларида банд бўлган шахслар кўрсаткичи – 69,4 фоизга, юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар кўрсаткичи – 13,8 фоизга ортган. Шу билан бирга, иқтисодиёт соҳасида банд бўлган юридик шахслар кўрсаткичи 1,7 фоизга камайганлиги қайд этилди. Уй хўжаликларини текшириш методологиясининг такомиллашуви норасмий секторда банд бўлганларнинг янада ишончлироқ кўрсаткичи — 7,9 млн киши (банд бўлганлар умумий сонидан 59,8 фоиз)ни аниқлашга имкон берди, улардан вақтинчалик, бир марталик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар – 1,6 млн кишини, шунингдек, хорижга ишга кетганлар — 2,6 млн кишини ташкил этади.

2018-йил январь-июнь ойларида меҳнат органларига ишга жойлашиш бўйича 345,1 минг киши мурожаат қилган, улардан – 119,8 минг нафари ишга жойлаштирилган, 213,6 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 8,5 минг нафари касбий қайта ўқитишга йўналтирилган бўлса, 6065 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган.

“Шуни эътиборга олиш лозимки, 2017 йилнинг худди шу даври билан қиёслаганда ишсизликнинг ортиши ишсизлар сонининг кескин кўпайгани билан эмас, балки банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методологиянинг такомиллашгани билан боғлиқдир”, - дейилади вазирлик хабарида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*