Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бу йилги мактаб бозори қанчага тушади?
17-08-2018 09:38 0 1202 Рейтинг1 Чоп этиш

Бу йилги мактаб бозори қанчага тушади?

Бу йилги мактаб бозори қанчага тушади?

Янги ўқув йили яқинлашгани сари деярли барча ота-оналар олдида битта ташвиш туради: фарзандига ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, спорт кийими ва пойабзаллар олиб бериш. Бу баъзи оилаларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаса, айрим оилалар учун оғир масалалардан бирига айланади деб ёзмоқда uz24.uz нашри.

“Оила даврасида” нашри Зангиота туманидаги “Илм шуъласи канцелярия моллари савдо комплекси” ва пойтахтнинг энг йирик бозорларида ташкил этилган мактаб ярмаркаларида бўлиб, ўқув қуролларининг баҳосини ўрганди. Бир нафар ўқувчини мактабга юбориш учун керакли буюмларнинг неча пулга тушишини ҳисоблаб чиқди (сифати ҳамда ўзимизда ишлаб чиқарилгани ёки чет элдан импорт қилинганига қараб энг паст ва юқори баҳоси, сўмда).

Масалан: Энг аввал ота-оналар мактаб сумкасини харид қилади. Мактаб бозорларида сумканинг нархи 70 000-200 000 минг сўмгача, 12 варақли ўқув дафтари 370-650 сўмгача, кундалик дафтар 2000-18 000 минг сўмгача, ручка 250-1500 минг сўмгача, расм дафтар 2000-12 000 сўмгача. Ҳисоб-китобларга кўра, мактаб бозорларида бир ўқувчига керакли буюмларни сотиб олиш 164 400 сўмдан - 530 000 сўмгача тушади.

Аввал хабар қилганимиздек, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси тасдиқланди. Форманинг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар