Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзавтосаноат” автомобиль нархлари нега оширилаётгани сабабини айтди
30-07-2018 13:39 0 327 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзавтосаноат” автомобиль нархлари нега оширилаётгани сабабини айтди

“Ўзавтосаноат” автомобиль нархлари нега оширилаётгани сабабини айтди

Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошиши фақат монополия билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клуб йиғилишида таъкидлаб ўтди деб ёзмоқда xs.uz нашри.

“Ҳақиқатдан ҳам муаммолар кўп. Уларнинг ечимини топиш учун вақт керак. Монополизация сўзидан қочиш лозим. GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошиши фақат монополия билан боғлиқ эмас. Бу ерда кўп жиҳатлар бор. Биз нархлар нега оширилаётгани сабабини халққа етказишимиз керак.

Асака заводи бизнинг товар айланмасининг қарийб 90 фоизини ташкил қилади. Бу завод йилига 290 мингта машина ишлаб чиқариши мумкин, лекин мен келганимда бу 160-170 мингтани ташкил қилган. Қуввати деярли 50 фоизга ишлаган завод ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг таннархи юқори бўлади, ўзини оқламайди. Бу фуқаролар, харидорларнинг чўнтагига уради. Чет давлатларга экспорт қилиш салоҳиятини умуман йўққа чиқаради.

Бугунги кунда экспорт қилишимиз учун автомобиллар таннархини 30 фоизга туширишимиз керак. Бунга кўп сабаблар бор. Асосий экспорт қилинадиган давлат — Россия. Россияда санкциялар киритмаган барча давлатларнинг брендлари бор. Улар ўз бозорини сақлаш учун ҳам турли тўсиқлар қўйишяпти.

Биз нима қилдик? Машиналар бутловчи қисмлари нархини 20 фоизгача тушириш ҳақида келишиб олдик. Буни босқичма-босқич қиламиз. Сабаби буларга бирданига 30 фоизга тушир, деб буйруқ бериб бўлмайди. Улар кредитда ўтирган ташкилотлардир, бу уларни батамом ўлдиради ва автомашиналар чиқмай қолиб, бундан ҳам ёмон тақчиллик юзага келади. Буни тўғри тушуниш керак. Бу ҳолат бутловчи қисмга тушади, бутловчи қисм заводга боради, охири бунга харидор тўлайди. Бу ҳам қимматлашишига сабаблардан бири.

Шунинг учун биз йилнинг охиригача қутловчи қисмлар нархини 20 фоизгача туширамиз. Бу автомашинанинг ишлаб чиқариш нархини тўққиз фоизга тушишига олиб келади. Бундан ташқари, автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 220 мингтага, яъни йилнинг охиригача қўшимча 140 мингта машина ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Мен ваъда бераман: биронтаси олдимизга қўйилган бу мақсадга тўсқинлик қилиб, халақит бермайди. Яъни, бизга эҳтиёт қисмларни ўз вақтида етказиб беради, биз машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб халққа етказамиз. Сунъий тақчиллик йўқ бўлганидан сўнг, автомашиналарга бўлган эҳтиёжни қондира оламиз. Таннархини ҳам шу услуб билан туширишга ҳаракат қиламиз”, - деган Умурзоқов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, автомобиллар нархи ошиши ҳақида хабар бериб ўтганмиз дейилади наширда.
Фото: Ўзавтосаноат
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда барча учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш таклиф этилмоқда

Канадада гиёҳванд моддаларни сотиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди

Пойтахт кўп қаватли, уй-жой бинолари қачон иситиш бошланаши маълум қилинда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте