Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Аброр Пўлатов: Нуриймон Абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар оқибатидан нима кўзланган?
18-07-2018 16:23 1 4923 Рейтинг1 Чоп этиш

Аброр Пўлатов: Нуриймон Абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар оқибатидан нима кўзланган?

Аброр Пўлатов: Нуриймон Абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар оқибатидан нима кўзланган?

Ҳуқуқшунос (Ислом ҳуқуқи), журналист Аброр Пўлатов Facebook’даги саҳифаси орқали жамиятдаги диний соҳадаги жаҳолат, муносабат ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қуйида ҳуқуқшунос нинг фикрларини тўлиқ ҳолича келтириб ўтамиз деб ёзмоқда asr.uz нашри.

Ўтган бир неча кун мобайнида фейсбук тармоғида болалаган диний соҳадаги жаҳолат, муносабат мени кўп ўйлантирди. Гап исломшунос ўзбек олими Нуриймон Абулҳасанга нисбатан айтилган ҳақоратлар, лаънатлар ва ҳатто аҳлоқсиз таҳқирлашлар ҳақида. Энг аввало ўйлайлик, динимизнинг энг муҳим мезони нима? Ҳулқланиш эмасми? Аҳлоқи бузуқ инсоннинг ислом ва иймонида катта ташвиши бор.

Фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўзининг қолдирган изоҳида шундай ёзади “Эй Нуримон, ақлинг бўлса халқдан кечирим сўра!” Шу изоҳни қолдиргандан сўрадим (мурожаатчининг ёши Нуримон Абулҳасаннинг фарзанди билан тенг эҳтимол). Кечирасиз, олимимиз нима учун кечирим сўраши керак? Жавоб шундай бўлди, ия эшитмадизми, ану кунги пресс клубдаги чиқишида бу лаънати, кофир, Абу Лаҳаб, мунофиқ… болаларни масжиддан тўсди.

Айтилган туҳмат, ҳақоратлардан ичим зил кетсаям чидаб эшитдим, айтдимки, ўша пресс клубдаги муносабатни мен ҳам кўрдим, аммо у ерда олимимиз болаларни масжиддан тўсмади. Болаларимиз мактабга борсин, дейилди. (Масжид бу сажда қилинадиган жой, саждагоҳ. Болаларнинг масжидда ибодат қилиш эса балоғат ёшида фарз бўлади. Диний таълим эса мадрасада олинади, масжидда эмас. Боланинг тарбияси, диний дунёқарашига ота-она, оила масъул). Бизда мактаб таълими мажбурий. Нафақат Нуриймон Абулҳасан балки бутун юрт зиёлилари шундай фикрда, болалар мактаб таълимини олиши шарт. Шу фикрни мен айтсам, мени ҳам кофир дейсизми?, деб сўрадим. Йўқ, сиз унинг айримлар болаларини масжидга мода учун олиб бораяпти, деганини эшитмадизми? Ёки Сиз болангизни мода учун масжидга олиб борасизми, деб ҳовлиқиб сўради.

Мен эса йўқ, бу гап менга таалуқли эмас. Модомики кимнидир ушбу мурожаат ташвишга солибдими, демак ўша одам аллакимнидир кўзи учун бу ишни қилаётган экан. Гап эгасини топибди. Нуриймон Абулҳасан ўз мурожаатида шундай муносабатда масжидга боласини юбораётганлар (айримлар ҳақида) шундай муносабат билдирди. Демак, шундай ҳолат кузатилган. Ўзингизни тўғрилаб олинг, деган муддао бор пировардида. Майли дейди фейсбук фойдаланувчиси, ҳаммасига ҳам кўнармиз аммо масжидга болалар боргани учун нобел мукофотини ололмаяпмиз деб, фикрида давом этди. Нобел бизга нимага керак? Биласизми уни яҳудийлар ўйлаб топган, динамитдан тушган фойдадан тайёрланади бу мукофот. Бунга нима дейсиз?

Сизга энг биринчи айтадиганим сиз маърузани қайта эшитинг. Олим ундай демади. Нуриймон Абулҳасан миллатимизни илм фанда илғор бўлишга чақирди, миллат маърифати дунё томонидан эътироф этилишини ният қилди. Бу нафақат олимларимиз балки юрт раҳбарининг ҳам орзуси. Ана шу мақсадда диний-маърифий соҳада тизимли катта ишлар бошланди. Ислом академияси бунга биргина мисол бўла қолсин. Нобелни ким ва нима учун кашф қилгани ҳақидаги муносабат эса фитна ва илмсизликдан бошқа нарса эмас. (Қўлимиздаги телефон, эгнимиздаги хориж кийимларини ким ишлаб чиқарган?)

Шу ўринда яна бир гап, мусулмон аҳли дунёнинг 25 % ни ташкил этади. Физика, медицина ва химия сохаларида 2 та мусулмон Нобел билан тақдирланган. Масалани ўйлантирадиган жиҳати эса бошқа тарафда. Яъни солиштириб кўринг, Қуръонда келтирилган мўжизалар асосида япон олимларининг 25 таси ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланган. 25 таси! Нуриймон Абулҳасан ўз нутқида бежиз япон тажрибасини мисол келтирмади. Афсуски, жоҳил фейсбук фойдаланувчилари ушбу фикрларни ҳам мазах қилишди.

Виждонан айтайлик, асрлар мобайнида мусулмон аҳли Аллоҳ яратган оламнинг сирларини ўрганиш ўрнига кўпроқ соқол узунлиги-ю, ташқи кўриниш, либос ва таомларларнинг баҳсини афзал кўришмадими? Бу баҳс бизда ҳали ҳамон давом этмаяптими? Эътибор ташқи атрибутикаларга берилиб, имоннинг моҳияти, исломнинг мақсади ёдимиздан кўтарилмадими?

Оллоҳберди исмли одамдан исминг нима деб, сўрашганда. Оллоҳ деганда, исмини охиригача эшитмасдан калласини узиб ташлаган “қаҳрамонлар”ни эшитганмиз. Олимнинг кўрсатувда айтган, фитна қилиш мумкин бўлган қисминигина кесиб олиб оммавий тарғиботни бошлаган ташқаридаги кучларнинг ғаразли мақсадини биз биламиз. Аммо бу оламонга ичгаридагиларни қўшилиб кетганини қандай изоҳлаш мумкин?

Биласизми, изоҳ қолдираётган минглаб фойдаланувчилар орасида марҳум Анварқори Турсуновнинг вафотига нисбатан ҳайриҳоҳ бўлганлар ҳам борлиги мени ташвишга солди. Демак, Нуриймон Абулҳасан обрўсизлантирилиш акциясида ташқи кучлар катта қисмни ташкил этмоқда. Марҳум Анвар қори унга нисбатан фитна ташкиллаштирганда ёлғизланиб қолганини бугун ҳис қилаяпмиз. Афсуски биз ўша вақт туҳматлар аслида фитна эканлигини, олим бу дарддан ҳаста бўлганда англадик.

Ҳозирда Нуриймон Абулҳасанга нисбатан тайёрланаётган турли постлар, мазах учун тайёрланаётган расмлар, мақола ва чиқишларнинг оқибатидан нима кўзланган? Биз шунчалар тубан бўлдикми? Биз қандай мусулмонмиз ўзи? Фитначи гуруҳларнинг кўпчилиги ўз саҳифаларида юртпарвар, Ватанига қалқон бўлган олимимиз вафот этган кунда “Худога шукур қутулдик биттасидан”, деб изоҳ қолдиргани наҳот бизни ўйлантирмайди. Ахир марҳум олимнинг вафоти бизнинг мусибатимиз-ку?! Бизнинг мусибатимизни байрам қиладиганлар биз учун ким ҳисобланади? Биз бу хабардан ҳурсандчилик қилаётган ва айни дамда яна бир олимимизга нисбатан фитнани ташкиллаштираётганларни наҳот қўллаб-қувватлаймиз?

Кейинчалик Нуриймон Абулҳасаннинг мажлислардан бирида ёзилган аудио ёзуви эълон қилинди. Бу чиқиш мени мусулмон, фуқаро сифатида жуда таъсирлантирди. Шу инсон билан бир мамлакат ва динда эканлигимдан фахрландим. Фесбукда хориждаги ташқи кучлар томонидан турли фитналар асносида обрўсизлантирилаётган ва энг қайғулисиси, ушбу тарғиботни ўзимизнинг ичимиздагилар қўллаб-қувватлаб турган бир пайтда, яна бир олимимиз ўзида куч ва ирода топиб илм учун, Ислом учун, юрт учун жонимни фидо қиламан деди. Бу ишни мен қаҳрамонлик деб атайман. Мен мамлакат фидойиларини, зиёлиларини, ёшларни Нуриймон Абулҳасанни қўллаб қувватлашга чақираман.

Ҳукуматдан ушбу ҳолатга муносабат беришини сўрайман. Мажбурий мактаб таълимига эътибор берилишини ҳоҳлаган олимни таҳқирлаб, унинг устидан кулган ва мазах қилганлар ўзларини ўнглашлари керак. Фитначиларнинг бу ҳаракати илмга қарши ҳаракат, бир сўз билан айтганда – жаҳолатдир! Биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!
Шарҳлар

Устоз Нуриймон Абулҳасан раддияларини кўриб чиқдим.Ҳамма сўзлари ҳақ ва қурон ва суннатга мувофиқ.Азизлар аллоҳ таборак ва таолони "ўзларингдан бўлган бошлиқларингизга эргашннгиз" оятига амал қилиб беҳуда сўзлардан тухтайлик!Оллоҳим барчамизни ўзи рози бўлган йўлга ҳидоят қилсин.

Устоз Нуриймон Абулҳасан раддияларини кўриб чиқдим.Ҳамма сўзлари ҳақ ва қурон ва суннатга мувофиқ.Азизлар аллоҳ таборак ва таолони "ўзларингдан бўлган бошлиқларингизга эргашннгиз" оятига амал қилиб беҳуда сўзлардан тухтайлик!Оллоҳим барчамизни ўзи рози бўлган йўлга ҳидоят қилсин.

Устоз Нуриймон Абулҳасан раддияларини кўриб чиқдим.Ҳамма сўзлари ҳақ ва қурон ва суннатга мувофиқ.Азизлар аллоҳ таборак ва таолони "ўзларингдан бўлган бошлиқларингизга эргашннгиз" оятига амал қилиб беҳуда сўзлардан тухтайлик!Оллоҳим барчамизни ўзи рози бўлган йўлга ҳидоят қилсин.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте