Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди
13-07-2018 09:58 0 312 Рейтинг1 Чоп этиш

Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

Фото: AIBA

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз ахборот манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ғофур Раҳимов шу йилнинг 16 июнь куни қидирувдаги шахслар рўйхатида қайд этилганди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг янгиланган маълумотига кўра, 1951 йилнинг 22 июлида таваллуд топган Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи, 1967 йил 24 июнда туғилган Лола Раҳимова қидирувдаги шахслар рўйхатидан топилмади.

Аввалроқ, Ғофур Раҳимов ҳеч қачон уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлмагани ҳақида баёнот берганди.

Унга «вақтинчалик» префиксидан қутилиш имконини берадиган AIBA президенти сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида Москвада ўтказилиши кутилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*