Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламаслиги сабаби маълум бўлди
05-07-2018 11:36 0 1156 Рейтинг1 Чоп этиш

Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламаслиги сабаби маълум бўлди

Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламаслиги сабаби маълум бўлди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатининг сўнгги қисмидаги ҳакамлар рўйхатига киритилмагани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистонлик ҳакамнинг нима сабабдан 17 нафар сараланганлар рўйхатига киритилмагани сабаб аниқ бўлди деб ёзмоқда Халқ сўзи

«Халқ сўзи Online»га маълум бўлишича, дейилади наширда Равшан Эрматовнинг ёрдамчи ҳакамларидан бири саналган Абдуҳамидулло Расуловда жароҳат бўлган. У Эрматов бошқарган икки ўйинда ҳам жароҳати билан ишлаган. Иккинчи учрашувдан сўнг жароҳат ўз сўзини айтган. ФИФА ҳакамлар қўмитаси сўнгги кунга қадар Расуловнинг жароҳатидан фориғ бўлишини кутган, бироқ қанот ҳаками сўнгги кунларда ҳаттоки ҳакамлар машғулотларида ҳам иштирок эта олмаган. Натижада Эрматов бригадаси жаҳон чемпионатининг якунловчи қисмида ишламайдиган бўлди.

Шу боисдан ҳам Эрматовнинг мундиалда ишламаслиги, унинг ҳакамлик савиясидан келиб чиқиб эмас, балки ёрдамчи ҳакамнинг жароҳати сабаб юз берган.

ФИФА ҳакамларнинг якуний рўйхатини эълон қилган бўлишига қарамай, Эрматов Москвада қоладиган бўлди. Бу ҳам ФИФАнинг унга бўлган ишончи сўнмаганидан далолат беради.

Изоҳ:

Кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Эрматовга бошқа ёрдамчи ҳакам бериш мумкин эмасмиди? Йўқ. ФИФА ҳакамларнинг доимий бригада бўлиб ишлаш принципига содиқ қолади. Учала ҳакамнинг бир-бирини тушуниши, қалин муносабат ўрнатганлиги ташкилот учун энг муҳим масала.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте