Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбек халқининг севимли актёрларидан бири Хусан Шарипов вафот этди
26-06-2018 11:29 0 1269 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбек халқининг севимли актёрларидан бири Хусан Шарипов вафот этди

Ўзбек халқининг севимли актёрларидан бири Хусан Шарипов вафот этди

Кеча, 26 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 81 ёшида вафот этди.

Актёр 1937 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1963 йилда у А.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тугатган.

Ҳусан Шарипов фаолияти давомида бир қанча жойда самарали меҳнат қилди, санъат йўналишида талабаларга таҳсил берди. Масалан, 1959-1991 йилларда Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театрида актёр бўлиб ишлаш билан бир вақтда, 1980-1985 йилларда Тошкент театр ва расомлик санъати институтида педододлик қилди. 1985-1988 йилларда Муқимий театри директори, 1990-1995 йилларда Ўзбекситон телерадиокомпаниясида, 1995 йилдан Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасида фаолият юритди.

Актёр кино соҳасида ҳам қатор образларни гавдалантирди. Уларга “Суюнчи”даги Шермат, “Майсаранинг иши”даги хожи Аълам, “Водийллик келин”даги Ҳусан ака, “Марҳумнинг ҳурмати”даги Автобаза директори , “Келинлар қўзғолони”даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг”даги Илҳом ва бошқа комик образларни мисол қилиб келтириш мумкин. 1968 йилдан бери Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган телеминиатюралар театрининг иштирокчиларидан бири бўлган.
НОВОСТИ УЗБЕКИСТАНА nuz.uz сайти актёр Ҳусан Шарипов яқинлари ва оила азоларига чуқур хамдардлигимизни маълум қиламиз.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

АҚШ сенати Ўзбекистоннинг янги элчисини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг фақатгина 5,8 миллион аҳолиси расман ишлайди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте