Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа бинога кўчирилди
23-05-2018 13:41 0 563 Рейтинг1 Чоп этиш

Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа бинога кўчирилди

Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа бинога кўчирилди

Чироқчи туманидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога жойлаштирилди.
Чироқчи туманидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган ва 37 нафар ўқувчи таҳсил олган мактаб филиали учун янги бино ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарга таяниб Газета.уз ёзмоқда.
Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа бинога кўчирилди

Ҳашар йўли билан қурилган бинонинг бир хонасида тўртта бошланғич синф ўқувчилари бир вақтда таҳсил олгани ҳақида бир қатор ОАВларда хабар қилинган эди. Инспекция вакиллари 14−18 май кунлари Қашқадарё вилояти умумтаълим муассасаларида аттестация ўтказиш жараёнида филиал билан танишди.

Чироқчи тумани Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини Қорабуруғ қишлоғидаги 31-мактаб филиали 2006 йилда ҳашар йўли билан қурилган.

17 майда ўтказилган текширувлар бу ерда болалар учун шароит йўқлиги ва бино хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.
Чироқчидаги хароба мактаб филиали бошқа бинога кўчирилди

Худди шу куни туман ҳокими қарори билан Қорабуруғ қишлоғидаги Чироқчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи филиали биносидан мактаб филиали ўқувчилари учун иккита хона ажратилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

expo
Боглиш маколалар