Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда
29-03-2018 10:33 0 567 Рейтинг1 Чоп этиш

Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда

Kun.uz почтасига аҳолидан юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда ва ижодий гуруҳимиз имкон қадар барчасини ўрганиб чиқиш пайидан бўлмоқда. Эътиборлиси, мурожаатлар ичида шахсий муаммолардан ташқари, ечими жамиятимиз учун фойдали бўладиганлари ҳам секин-аста кўпайиб бормоқда.

Бухоро вилоятига ижодий сафаримиз чоғида бизга бу кўҳна шаҳардаги «Намозгоҳ масжиди» тарихий обидасининг аҳволи ҳақида хат келиб тушди. Йўл-йўлакай мазкур обида манзилига тўхтаб ўтдик ва гувоҳ бўлган манзарамиздан даҳшатга тушдик.

Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда

Мамалкатимизда туризмга берилаётган катта эътибор фонида кўҳна шаҳримиздаги асрий осори атиқалардан бирининг бу аҳволда қаровсиз ётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Даставвал, Бухорои шарифдаги Намозгоҳ масжиди тарихи хақида сўзласак. «Намозгоҳ» масжиди Бухоронинг жануби-ғарбида 1119 йили курилган. Намозгоҳ сўзи намоз ўқиладиган жой маъносини билдириб, аҳлок қоидалари чегарасидаги табаррук амалдир. Намозгоҳ тоза жойда ибодатни таъминлаш мақсадида хона кўринишида бўлгани каби мусулмонларнинг жойнамози бўлиши ҳам мумкин. Намозгоҳ — намоз ибодатини одамлар тўдаси, бутун аҳоли ва сафардаги қўшинлар бажариши учун таъминлаб берувчи жойдир.

Тарихий манбаларга кўра, намозгоҳнинг бутун майдони баланд ғиштли девор билан ўралган, ўртасида меҳроб ва ёнида имом ваъз киладиган минбар бўлган. Бинонинг олдида ёғоч устунли енгил шийпон қурилган. Нафис нақшлар ва ёзувлар хамда ўймакорлик билан безалган меҳробнинг қолдиқлари ҳозир ҳам сақланиб қолган.

Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда

Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда

Бухорода XII асрга оид тарихий обида — кўҳна масжид қаровсизликдан тўкилиб бормоқда


Соҳибқирон Амур Темур буйруғи билан бутун меҳроб атрофидаги девор ва битилган ёзувлар таъмирланиб, рангдор кошинбуруш (терракота) билан қопланган. XVI асрда Шайбонийхонлар сулоласи вакили Абдуллохон ибн Искандар тарафидан (1551–1598) жиддий қайта қуриш амалга оширилиб, олд қисмида баланд қуббали айвон билан уч оралиқ пешайвон қурилган, ёнига эса янги минбар ўрнатилган. Масжид минбаридан машҳур уламолар хутба ўқиганлар. Шуни айтиш жоизки, Намозгоҳ масжиди шу даврнинг кўпгина можароларида сулҳ тузиш майдони вазифасини ҳам бажарган.

XVII асрда масжид ҳашаматли айвон кўринишига эга бўлган: таъмир даврида масжид биносига туташтириб 3 тоқили ва устунли пешайвон қурилган. Тархи тўғри тўртбурчак бўлиб, 3 асосий хонадан иборат. Ўртадаги мураббаъ тархли хона ясси гумбаз билан, ёнларидаги хоналар балхи гумбаз билан ёпилган. Бироқ улуғвор тарихимихдан сўзловчи бу маскан кўриб турганингиздек абгор ва хароба холда.

Қуйидаги сурат нисбатан яқин тарихимизда — 1995 йилда туширилганига кишининг ақли бовар қилмайди. Масжид пештоқидаги майолик нақшлар ўтган йиллар ичида кўчириб олинган.

Намозгоҳ мажмуасини кўздан кечирар эканмиз унинг бугунги аҳволидан кўнглимиз хира бўлди. Асрлар бўйи яшаб келган тирик тарихимиз кўз ўнгимизда нураб, йўқолиб бораётганидан ниҳоятда ачиндик.

Бунга маъсул бўлган муассаса раҳбарларининг виждони қаерда экан? Ахир улар айни улуғвор масканларнинг келажак авлодга етказишда, миллат тарихини асрашда жавобгар эканлигини билишармикан? Майли, таъмирлашга маблағ йўқ, деб жавоб берар. Бироқ ҳеч бўлмаса ичи ва атрофини тозалаб, керак бўлса атрофини ҳимоя тўсиқлари билан ўраб, сақлаб турса бўлади-ку?!

Хуллас, бу манзарани нима деб баҳолашни ҳам билмадик. Хулосамиз эса аниқ: биз аждодларимизга ҳурмат бажо келтира олмас эканмиз, дунё ҳамжамияти майдонида юрт обрўсини кўтариш ҳақида бонг урмасак ҳам бўлади.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

expo
Боглиш маколалар