Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ PFK “SURXON” футбол жамоасида ҳозирги вақтда Олий лига ўйинларига қадам ва қадам
26-03-2018 09:49 0 699 Рейтинг1 Чоп этиш

PFK “SURXON” футбол жамоасида ҳозирги вақтда Олий лига ўйинларига қадам ва қадам

PFK “SURXON” футбол жамоасида ҳозирги вақтда Олий лига ўйинларига қадам ва қадам

PFK “Surxon” футбол жамоаси 1968 йилда ташкил этилган. Мазкур футбол жамоасининг ташкил топганига бу йил ярим аср, 50 йил бўлди.
Бу давр мобайнида мазкур футбол жамоаси турли номларда, турли таркибда фаолият олиб борган. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида, воҳада футбол спортини янада ривожлантириш ҳамда вилоятнинг PFK “Surxon”футбол жамоасини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти мазкур футбол жамоасининг бош ҳомийси этиб тайинланган эди.

PFK “SURXON” футбол жамоасида ҳозирги вақтда Олий лига ўйинларига қадам ва қадам

Жамият томонидан футбол жамоани молиявий қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, PFK “Surxon” футбол жамоаси таркиби қайта танлов асосида танланди ва янги жамоа таркиби шакллантирилди.

PFK “SURXON” футбол жамоасида ҳозирги вақтда Олий лига ўйинларида иштирок этган Вахобов Бахриддин Яшарович, Рахимов Иброхимжон Мамиталиевич Иномов Ислом Нурмухаммадович, Таджиев Фарход Фахридинович кабиномдор футболчилар фаолиятини давом эттирмоқда. PFK “Surxon” футбол жамоасининг бош мураббийси сифатида Нуралиев Дилшод Джураевич фаолият олиб бормоқда.

Дилшод Нуралиев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мурабийи фахрий унвон билан тақдирланган.
Мазкур футбол жамоанинг расмий матбуот анжумани Сурхондарё вилояти Термиз Давлат университетида бўлиб ўтди. Матбуот анжуманидан кўзланган мақсад, халқимизга янги жамоани яқиндан таништириш, уларнинг фаолияти тўғрисида батафсил маълумот беришдан иборат.

Матбуот анжуманида жамоанинг бош хомийси “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, Сурхондарё вилоят хокими Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси матбуот хизмати раҳбари таниқли футбол шархловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Албатта бугунги кунда жамоадан биринчилик ўйинларида муносиб иштирок этиш ва ғалаба қозониши лозим.

Бунинг учун эса барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари барча саволларига жавоблар олишди.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар