Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АКА-СИНГИЛ ЙИҒЛАБ БИР-БИРИНИ БАҒРИГА БОСДИ...
13-03-2018 13:12 0 541 Рейтинг1 Чоп этиш

АКА-СИНГИЛ ЙИҒЛАБ БИР-БИРИНИ БАҒРИГА БОСДИ...

АКА-СИНГИЛ ЙИҒЛАБ БИР-БИРИНИ БАҒРИГА БОСДИ...

Улуғбек АБДУНАЗАРОВ, Маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими раҳбари, халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳар ҳудудида жойлашган «Бекобод-авто» чегара божхона постининг тантанали очилиш маросимида мен ҳам иштирок этдим. Айни шу кундан бошлаб, икки давлат чегара божхона постлари орқали фуқаролар ва автотранспорт воситалари ҳаракати йўлга қўйилди деб ёзмоқда uzbekistonovozi.uz

Икки қардош халқ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган маросимда божхона пости байрамона безатилди. Эрталаб соат 8:00 дан бошлаб, Бек­обод шаҳри ва қўшни туманларда истиқомат қилаётган аҳоли бу масканга кела бошлади. Одамлар чегарадан ўтиб, қайтишлари учун қўлай шароит яратиб берилди. Турли хил кўргазмалар ташкил этилди. Унда икки халқнинг миллий маҳсулотлари, ҳунармандчилик ­буюмлари намойиш этилди. Байрам дастурхони ёзилди. Ўзбекистон ва Тожикистон томон ош берди. Лента кесиш маросимида Ўзбекистондан Бекобод шаҳар ҳокими ҳамда меҳнат фахрийлари, Тожикистон томондан ҳам ёши улуғ инсонлар ва туман раҳбари иштирок этди. Шундан сўнг катта концерт бошланди. Карнай-сурнайлар чалинди.

Халқларимиз орасида қа­риндош-уруғчилик чуқур илдиз отган. Бир-бирини анчадан бери кўрмаган яқинлар қучоқлашиб сўрашишди. Яна бир қизиқ жойи лента кесиш учун қайчи ушлаб турган қиз маросим вақтида бирдан йиғлаб юборди. Ҳаммамиз нима бўлганига тушунмай ҳайрон бўлиб қолдик. У Тожикистон томонида акасини кўриб қолибди. Дар­ҳол югуриб бориб, қучоқлашиб кўришиб, барчамизни тўлқинлантириб юборди. Ўзбекистонда онаси билан яшаётган қиз анча йиллардан бери амакилари билан Тожикистонда қолган акасини кўрмаган экан.

Маросим соат 15:00 га қадар тугатилиши керак эди. Лекин кеч бўлиб қолганига қарамасдан, одамларни қатнови узилмади. Чегара очиқ бўлгани учун улар бир-бирлари билан бемалол кўришди, гаплашди, совғалар, тўн ва белбоғлар беришди. Халқларимиз ўртасида турли хил айтишувлар бўлди. Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқилди.

Бу тадбирда соғинчлар учрашди. Армонлар ариди. Сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Бир шеърда айтилганидек:



Инсон билан тирикдир инсон.

Муҳаббатдир ҳаётнинг боши,

Одамларга бахш этади жон,

Одамларнинг меҳр қуёши...
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

expo
Боглиш маколалар