Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Туркияда намойиш этилди
03-02-2018 15:11 0 421 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Туркияда намойиш этилди

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Туркияда намойиш этилди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида «ЕMITT-2018” йигирма иккинчи халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хабар қилади.

Мазкур ярмарка дунё миқёсидаги йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Унинг навбатдаги кўргазмасида 80 дан ортиқ мамлакатлардан мингдан зиёд сайёҳлик фирма ва компания вакиллари, эксперт ҳамда олимлар иштирок этди деб ёзмоқда uza.uz

Ярмаркада намойиш этилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» стендида миллий авиаташувчи фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, МАК авиапарки, авиакомпания қатновлари жадвали ва Ўзбекистон тур-пакетларининг кўргазма вақтида сотилиши мумкинлиги ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилди.

Халқаро сайёҳлик ярмаркасида тарихий обидаларимиз ва миллий қадриятларимиз акс этган «Ўзбекистон» стенди ташкилотчилар томонидан «Энг яхши стенд», деб топилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар