Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яшасин саводсизлик! Зувалани “зувола” дейдиган Маданият вазирлигидагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..
29-01-2018 09:05 0 780 Рейтинг1 Чоп этиш

Яшасин саводсизлик! Зувалани “зувола” дейдиган Маданият вазирлигидагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..

Яшасин саводсизлик! Зувалани “зувола” дейдиган Маданият вазирлигидагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..


Ана, савод! Мана, савия! Қизиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ўзбек тили имловий луғатини ўзгартириш ваколати ҳам берилганми? деб хабар берди qalampir.uz
Яқинда ижтимоий тармоқларда маданият ва санъат олами вакиллари доира ва микрофон тасвири туширилган логотипни жойлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Зувола” номли қўшиқлар танловини эълон қилгани ҳақидаги маълумотни ёзиб қолдиришганига кўзим тушди. Вазирлик ҳам расмий сайтига ушбу логотипни жойлаштириб, эълонни тақдим этди.

Расмий хабарда мазкур танлов ҳайъатининг илк йиғилиши “Туркистон” саройида бўлиб ўтгани айтиларкан, танлов мақсади сифатида “зувола”си пишиқ қўшиқларни танлаш кўрсатилган.

Ана, савод! Мана, савия! Қизиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ўзбек тили имловий луғатини ўзгартириш ваколати ҳам берилганми? Наҳот, вазирликдаги “саводлилар” “зувола” сўзи йўқлиги, имло қоидаларига кўра “зувала” деб ёзилишини билмаса?

“Зувала” сўзининг луғавий маъноси – хамирнинг зуваласи, айрим ҳудудларда лойнинг зуваласи (Баъзан одамларнинг таг-зоти ҳақида гап кетганда, зуваласи пишиқ дейилиши ҳам мумкин) деган маънони билдиради.

Кўп ҳолларда қўшиқчиларнинг саводи масаласида баҳслар устидан чиқамиз. Замоннинг зайли, рекламанинг кучи билан танилган хонандалар мактабда 2 баҳога ўқиган бўлса ҳам машҳур бўлганини айтиб, газеталарда мақтаниб чиқишини кўп кузатганмиз. Кимнингдир ғашига келади, кимдир парво қилмайди. Ёш актёрларнинг аксарияти эса исмини минг қийинчилик билан тўғри ёзади. Улар ўзлари айтгандек, мактабни “коридор”да тугатган бўлиши мумкин, бунга кўз юмамиз. Бироқ Маданият вазирлигидагиларчи? Биз Республикаси Маданиятини шундай одамларга ишониб топширганмизми?

Бугун Республика миқёсида эълон қилинаётган танловнинг номи хато ёзилиб тургандан кейин унга келиб тушадиган қўшиқларни тасаввур қилишга қўрқасан киши. Вазирлик раҳбариятининг кўзи қаерда? Танлов устига танлов, мукофот устига мукофот ўйлаб топавермасдан мавжуд камчиликлар устида ишланса, аввало вазирликдагиларнинг саводи оширилса, мақсадга мувофиқ бўларди, бизнингча.

Бироз кулгули туюлар, шундай бўлса-да саволим бор: зувалани “зувола” дейдиган вазирликдагилар гувалани ҳам “гувола” дермикин?..
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар