Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазир ташрифи болалар боғчаси ходимларини эсанкиратиб қўйди
24-01-2018 13:26 0 728 Рейтинг1 Чоп этиш

Вазир ташрифи болалар боғчаси ходимларини эсанкиратиб қўйди

Вазир ташрифи болалар боғчаси ходимларини эсанкиратиб қўйди

Пойтахтдаги болалар боғчаси ошпази мактабгача таълим вазирининг кутилмаган ташрифи вақтида тайёр овқатга хом гўшт қўшиб юборди.

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин сешанба куни пойтахтдаги мактабгача таълим муассасаларига уюштирган навбатдаги кутилмаган ташрифларида уларда ишлаётган ходимларни саросимага солиб қўйди. Бу ҳақда газета.уз вазирлик матбуот хизмати хабарга таяниб ёзмоқда..

Юнусобод туманидаги 206-МТМда соат 12:20 бўлишига қарамай, боғча тарбияланувчилари учун тушлик ташкил этилмаган. Боғча мудираси эса меҳмонларга тайёрлов гуруҳидаги ўқув-тарбия жараёни билан танишишни таклиф қилди. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Болалар 18 йиллик педагогик тажрибага эга Диляра Эгамбердиеванинг машғулотларига шу қадар қизиқиб кетганидан меҳмонларнинг гуруҳга кириб келганини ҳам сезмай қолишди. Боғча опанинг таълим-тарбия бериш методикасини юқори боҳолаган вазир ошхонага йўл олди.

Таомнома бўйича 2-қайлали нўхотли бўтқа пишиш арафасида бўлсада, унинг ичида янги солинган хом гўшт борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, ошпаз Э. Мамедова таомнома бўйича тушликдаги 2-овқатга берилиши лозим бўлган 35,22 кг ўрига 31 кг гўшт ишлатган. Аммо меҳмонларнинг кутилмаган ташрифи уни эсанкиратгани боис, пишиб турган бўтқага яна 4 кг хом гўштни солиб юборган. Бу эса, тушлик вақтини кечиктириб, кун тартибининг бузилишига ҳам сабаб бўлган. Шунингдек, мазкур боғчанинг қуввати 540 нафар болага мўлжалланган бўлишига қарамай, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатида тарбияланувчилар сони 740 нафарни ташкил этган. Болалар боғчаси биносининг биринчи блоги эса туман ҳокимияти томонидан Маҳалла қўмитасига бериб юборилган. Йўл қўйилган камчиликлар муносабати билан мудира В.Мухаммедова, ошпаз Э.Мамаедова, омбор мудири Д.Дадаходжаева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, боғча ҳамшираси Ш. Таштаевага интизомий жазо чораси қўлланилди.

Куннинг иккинчи ярмида вазир ва яна бир қатор масъуллар Мирзо Улуғбек туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлишди. Бу ердаги вазият ҳам юқоридагидан фарқ қилмайди, дея қайд этди вазирлик матбуот хизмати. Боғча 1980 йилда қурилган бўлиб унинг қуввати 320 ўринга мўлжалланганига қарамай, бугунги кунда ушбу боғчада 551 нафар бола тарбияланмоқда.

Шунингдек, ошхона фаолияти талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Хусусан, мактабгача таълим муассасига Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Ибрагимова» МЧЖ томонидан етказиб берилган гўштнинг бир қисми сифатсиз ҳолатда экани ва яроқсиз гўшт маҳсулотлари ошхона музлатгичида сақлангани аниқланди.

Натижада боғча омбор мудири Д. Бахромова ва бош ошпаз Д. Давирова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мактабгача таълим муассасаси мудираси вазифасини бажарувчи Ф.Усманбекова ҳамда ҳамшира Г.Хўжамқуловага эса «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди. «Ибрагимова» МЧЖ билан тузилган шартнома ҳам бекор қилинган.

Такрорламаслик мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш юзасидан мутассадиларга топшириқ берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Миромон, болажоним менинг Унинг ҳар бир ютуғи менинг кичик ғалабамдир!

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Ислом Каримов ҳақида “Олов тутган одам” номли роман ёзилди

Перм ўлкаси губернатори Ўзбекистон фуқаросини мукофотлади

expo
Боглиш маколалар