Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди
19-01-2018 12:11 0 460 Рейтинг2 Чоп этиш

Тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди

Тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди


18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, Тошкент вақти билан 09:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учради. Автобусда 57 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг 52 нафари воқеа жойида вафот этган, 5 нафар киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор деб хабар бермоқда kun.uz

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz нашрига маълумот беришича, вазирликда ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор тиббий гуруҳ ташкил этилди ва гуруҳ Қозоғистон Республикасига учиб кетди.

Камбустиолог, анестезиолог-реаниматолог, суд-мед эксперт ва психолог каби малакали шифокорлардан таркиб топган ушбу гуруҳга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров бошчилик қилмоқда.

Тезкор тиббий гуруҳ зарур воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар