Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Назарбоевнинг куёви «йил тадбиркори» бўлди
05-01-2018 12:04 0 690 Рейтинг1 Чоп этиш

Назарбоевнинг куёви «йил тадбиркори» бўлди

Назарбоевнинг куёви «йил тадбиркори» бўлди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви - Қозоғистон ишбилармонларининг «Атамекен» миллий палатаси президиуми раиси Тимур Кулибаев Forbes Kazakhstan журнали томонидан «Йил тадбиркори» дея эълон қилинди, дея хабар бермоқда telegraf.uz
Муқовасида Тимур Кулибаев сурати акс этган журнал 4 январь куни сотувга чиқди.
Тимур Кулибаев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўртанча қизи Динарага уйланган, 2011 йилдан бошлаб Россиянинг «Газпром» компанияси директорлар кенгаши таркибига кирган.

Тимур ва Динара Кулибаевалар «АЛМЭКС» компанияси орқали Қозоғистон Халқ банкини назорат қилади, маълумки, бу банк ўтган йили активлари бўйича Қозоғистондаги энг йирик — Казкоммерцбанкни сотиб олган эди. Бошқа компанияларда ҳам Кулибаевнинг активлари бор.

“Казкоммерцбанк ва Халқ банкининг бирлашуви, суғурта бозорида мавқеининг ошиши, авиация соҳаси ва тиббиёт бизнесидаги муваффақиятлар— буларнинг ҳаммаси бизнесменга қўшимча балл берди. Ўтган йилда у қўлга киритган ютуқлардан бири сўзсиз,

“Атамекен” миллий палатаси ва ҳукумат ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашгани бўлди”, — дейилади Forbes Kazakhstanда эълон қилинган изоҳда. Мақолада таъкидланишича, 2017 йилда Кулибаев Forbes Kazakhstan версияси бўйича яна “50 нафар нуфузли тадбиркорлар” рейтингини бошида турган ва Қозоғистондаги “Энг бой 50 нафар тадбиркор” рейтингининг биринчи учлигига кирган.

Тимур Кулибаев Қозоғистон нефтгаз ва энергетика KAZENERGY мажмуаси ташкилотлари ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилади, Қозоғистон бокс федерацияси, Спорт якка кураши ва куч спорти турлари Конфедерациялари бошлиғидир.

Американинг Forbes журнали маълумотларига қараганда, Тимур Кулибаевнинг бойлиги 2,1 миллиард долларни ташкил қилади. Кулибаевлар оиласининг бойлиги эса Американинг Forbes журналига кўра, тўрт миллиард доллардан ошиб кетади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

Журналистлар ижодий уюшмаси: Ҳоким ўринбосари қонун олдида жавоб бериши шарт

expo
Боглиш маколалар