Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади
04-01-2018 13:10 0 477 Рейтинг0 Чоп этиш

Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади

Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади


Facebook’даги «Жиззахликлар ҳамжамияти» гуруҳига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар томонидан Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкалининг нураётгани акс этган суратлар жойлаштирилди.

Суратлар остидаги изоҳларда эса фойдаланувчилар мазкур ҳолат ачинарли эканлигини, шошма-шошарлик билан бунёд этилган ҳайкалларга сифатли материаллар ишлатилмаганлигини таъкидлаган, деб хабар берди «Sangzor.uz».
Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади


Мазкур ёдгорлик тантанали тарзда 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида очилган эди. Ўрнатилганига эндигина икки ой тўлган ҳайкаллар сифатсиз хом ашёдан шошма-шошарлик билан ясалгани сабаб нураб тушмоқда.

Жиззахдаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари 2 ой ўтмасдан нурай бошлади


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан амалга оширилган мазкур ёдгорликни бунёд этиш ишлари апрель бошланган эди. Жуда ҳам қисқа муддатда амалга оширилган ишлар натижасида анчагина қаровсиз ҳолга келиб қолган хиёбон ҳудуди таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Қурувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида ноябрь ойида ушбу ҳудудда нафақат ҳайкал ўрнатилди, балки Хўжа Нуриддин мадрасаси реконструкция қилиниб, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейлари, унга туташ бинода эса давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов музейлари иш бошлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар