Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЙПХ ходимлари пора олмаслиги учун бўйнига камера осиб юради
24-12-2017 14:35 0 1597 Рейтинг1 Чоп этиш

ЙПХ ходимлари пора олмаслиги учун бўйнига камера осиб юради

ЙПХ ходимлари пора олмаслиги учун бўйнига камера осиб юради


Ўзбекистонда вилоятлар ўртасидаги барча йўл-патрул постлари фаолияти тўхтатилади, стационар ЙПХ постлар сони кескин қисқартирилади. Бу ҳақда жуман куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатида маълум қилди дея ҳабар бермоқда soft.uz

«Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда», - деди Президент.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. «Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади», - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент ЙПХ ходимлари камералар билан таъминланишини маълум қилди. Бу эса коррупция даражасининг қисқаришига хизмат қилади.
«Тўхтатдими? Агарда камера бўлмаса, тўхтатиш ҳуқуқига эга бўлмайди… Тўхтатса ёқилган камера билан суҳбатлашсин, шунда ҳаммаси ёзиб олинади. Акс ҳолда ходимнинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилади. Барча коррупцион ҳолатлар суҳбат жараёнида келиб чиқади», -деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай камералардан барча ривожланган давлатларда фойдаланилмоқда, Ўзбекистон уларни ҳозирда сотиб олмоқда, 10 февралдан топшириш бошланади, деди Президент. Таклиф олқишлар билан қарши олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар