Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Видео: Ҳоким мактаб директорларини урди
12-09-2017 17:34 1 1458 Рейтинг1 Чоп этиш

Видео: Ҳоким мактаб директорларини урди

Видео: Ҳоким мактаб директорларини урди

Сирдарё вилоятидан Kun.uz таҳририятига Сайхунобод туманидаги август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди.

Бу видеода Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган деб ёзади Kun.uz нашри.

Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани жазоланишган.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради ҳоким.

У директорлардан бирининг юзига уриш баробарида «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея сўроққа тутиб, ҳақоратлашни давом эттиради.

Тахрирятни манбасининг маълумотига кўра, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланганди, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган. Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг, туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган».

Эслатиб ўтамиз, Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланганди. У бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Шарҳлар

жазоллашкерак унака хокимларни. Ишдан олишкерак. Уяти йук ит экан!!! Президент аппаратига юбориш керак бу видеони. Нима хаки бор бировни оталарини, дадаларини уришга.

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар