Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев: Мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига бирорта баракали ҳоким келмади (видео)
30-08-2017 15:25 0 1243 Рейтинг2 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев: Мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига бирорта баракали ҳоким келмади (видео)

Шавкат Мирзиёев: Мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига бирорта баракали ҳоким келмади (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашуви давомида мамлакатда Тошкент вилояти каби бой имкониятларга эга ҳудуд деярли йўқ эканини алоҳида таъкидлади деб ёзади Дарё.уз нашри.

Шунга қарамай, Президентнинг қайд этишича, вилоятдаги жорий аҳвол ҳозирги талабларга жавоб бермайди. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига баракали ҳоким насиб этмаган.

Одамларнинг дарди билан яшаш энг катта, якка-ю ягона мақсадимиз. Ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз, Тошкент вилоятига учинчи марта келяпман. Нима учун? Тошкент вилояти мустақиллик йилларида ҳамма соҳалар бўйича ривожланишда орқада қолгани адолатли ҳақиқат.
Шавкат Мирзиёев: Мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига бирорта баракали ҳоким келмади (видео)

Ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган, қудратли, меҳнаткаш халқи бор бу вилоятдаги яшаш даражаси ҳозирги талабга жавоб бермайди десак, бу ҳам адолатдан бўлади. Умуман, мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига эга топилмади, бирорта баракали ҳоким келмади десак, бу ҳам ҳақиқат.

Биласизми, мен ҳам иккита вилоятга ҳоким бўлганман. Оғир-оғир вилоятларда ишлаганман. Тошкент вилоятидаги каби имкониятларга, халққа, қудратга эга бошқа вилоят йўқ десам, менга ишонинглар. Суви, айниқса, ерини айтмасизларми! Жиззах вилоятида 74 фоиз ерлар шўрланган, Тошкент вилоятида эса 14 фоиз.

Иккинчидан, Самарқанд вилоятида Олмалиқ каби Худо берган кони йўқ. «Эй, мусулмон, мани ол, халқингга хизмат қил, ишлат», деган бундай замин йўқ, десак бу ҳам тўғри бўлади. Шу нуқтаи назардан, Бекободдаги «Ўзбекистон металлургия комбинати»нинг ҳозирги аҳволи иқтисодиётни ҳам, Бекободни ҳам, мени ҳам қониқтирмайди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар