Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Автомашина туфайли ота ўз ўғлининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди
28-08-2017 10:16 0 681 Рейтинг1 Чоп этиш

Автомашина туфайли ота ўз ўғлининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди

Автомашина туфайли ота ўз ўғлининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди

Фарғонанинг Бағдод тумани, Олчин қишлоғида автомашина сабаб юзага келган жанжал оқибатида 51 ёшли ота 27 ёшли ўз ўғлининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди деб хабар қилмоқда соф.уз нашри.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, ота бирон жойга бориши керак бўлиб, машинани сўраган. Ўғил "машина менга керак", деган. Машина эса битта. Шу пайт жаҳл устида ота ўз ўғлининг устига баклашкада бензин сепиб, ёқиб юборган.

Айни пайтда ўз ўғлига ўт қўйган шахсга нисбатан "Одам жонига қасд қилишга уриниш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган ва у ҳибсда ушлаб турилибди, туман прокуратураси томонидан тергов олиб борилмоқда.

Жабрланувчи ўғил танасининг 70 фоизи куйиб, оғир аҳволда Бағдод тумани касалхонасига ётқизилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*