Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сурхондарё вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни пахтага чиқармасликка ваъда берди
21-08-2017 11:56 0 590 Рейтинг1 Чоп этиш

Сурхондарё вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни пахтага чиқармасликка ваъда берди

Сурхондарё вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни пахтага чиқармасликка ваъда берди

Халқаро пресс-клубнинг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган сайёр сессиясида пахта йиғим-теримига ўқитувчи ва шифокорларни жалб этиш масаласи кўтарилди.

Томошабинлардан: «Қишлоқ хўжалиги ишларига ўқитувчилар жалб этиладими? Бошқа вилоятларда бу масалалар ҳал бўляпти, бизда қандай?», — деган мазмунда савол тушди.

Саволга жавоб бераркан, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳудуддаги фаолиятининг биринчи куниданоқ ўқитувчи ва ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этишни туман ҳокимларига тақиқлаганини айтиб ўтди

— Мен вилоят раҳбарлигига келган кунимоқ, ушбу масалани кўтарганмиз. Ўқитувчи ва шифокорларнинг дала ишларига, кўчада қатор бўлиб ободончилик ишлари билан шуғулланишига тўлиқ барҳам берамиз.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, мажбурлаб, меҳнатига пул тўланмасдан далага олиб чиқилган ўқитувчи ё шифокор чопиқ ва бошқа дала ишларини виждонан бажарадими? Қарғаб-қарғаб ишламайдими? Бу ахир пахта ҳосилига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди-ку?

Иккинчидан, бу йил пахтанинг харид нархи сезиларли тарзда оширилди, теримчиларга пахта йиғим-терими учун тўланадиган пул ҳам ошмоқда. Сурхондарёда ёлланма ишчи кучи жуда арзон — кунига 20–25 минг сўмга ишлашади. Пахта учун 400 сўмдан пул тўланишини ҳисобга олсак, 100 килограм пахта терадиган инсон камида кунига 40 минг ва ундан ҳам кўпроқ пул ишлаб топиши мумкин. Фермерлар ана шундай кишиларни ёллаб, пулини тўлаб, ўзлари йиғиб-териб олишади пахтани керак бўлса. Ўқитувчиларни далага чиқарадиган бўлсак, фермерлар дангаса бўлиб қолади.

Мана, илгари мактаб ўқувчиларигача пахтага чиқариларди. Барҳам берилди. Кейин коллеж ўқувчилари чиқариларди, бунга ҳам барҳам берилди. Пахта терилмасдан қолиб кетаётгани йўқ-да.

Такрорлаб айтаман: Сурхондарёда на ўқитувчи, на шифокор пахта йиғим-теримига жалб қилинмайди. Бировга яхши кўриниш, режани бажариш учун бошқаларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик! — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

expo
Боглиш маколалар