Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Олтитош"ликлар "Ёрилтош"ни айтиб юборишди
04-08-2017 16:19 0 581 Рейтинг0 Чоп этиш

"Олтитош"ликлар "Ёрилтош"ни айтиб юборишди

"Олтитош"ликлар "Ёрилтош"ни айтиб юборишди

Ҳамма нарса озодаликдан бошланади. “Олтитош” маҳалласида учта кўча бор. Оқ йўл, Чортоқ, Мустақиллик кўчаларидаги бир неча хонадонларга кирдик. Абдусамад Каримов, Ҳалима Тўраева, Раъно Тилланова, Мирзоҳид Болтабаевлар ошхоналари таъмирталаб, ювинди сувлари шудгорга оқизилади. Садриддин Мўминов, Акбарали Умаралиев, Аҳмаджон Мирзаакбаров ҳовлисида кир ўра йўқ, тозалов иши ўтказилмаган.

Хонадонлардаги оддий ишларга эътибор йўқ. Шундай экан, қандай қилиб, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида гапириш мумкин? Маҳаллада диний экстремистик оқим ҳайрихоҳлари сифатида руйхатга олинган уч фуқаро бор эди. Уларнинг маънавий ахлоқий жиҳатлари эътиборга олиниб, рўйхатдан чиқарилди. Аҳмаджон ва Дурдона, Зуҳриддин ва Маҳфузалар норасмий никоҳда, яшаши маълум бўлди. ФХДЁ орқали никоҳларини қонуний расмийлаштириш борасида кўрсатма берилди.

Замира Валиева, Мавлуда Эгамбердиевалар кам таминланган. Улар хонадонининг ҳар бирига 20 тадан товуқ тарқатилди. Чортоқ кўчасида яшовчи Дилбархон Эргашева, Нилуфар Бадалова, Марҳабо Исманова, Маҳфуза Аббасоваларнинг оилаларига идиш-товоқ жамланмалари берилди. Анвархон Тўхтабаеванинг эри эса узоқ йиллардан буён чет элда, хабар олинмаган. Шунинг учун онахонга уй томини ёпиш учун шифер ажратилди. ИИБ ходимларига турмуш ўртоғи билан алоқа боғлаш ва келтириш юзасидан кўрсатма берилди.
"Олтитош"ликлар "Ёрилтош"ни айтиб юборишди

Маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг тўрт нафарига моддий ёрдам берилди. Электр энергияси бўйича 276 та хонадон ўрганилиб, аҳолининг истеъмол қарздорлиги 6 млн. 308 минг сўм эканлиги аниқланди. Тадбир давомида 3 млн. 920 минг 500 сўм маблағ ундирилди ва 16 та қарздор хонадон тармоқдан ажратилди. Президентимизниг 2661-сонли қарори ҳамда 2017 йилги чора-тадбирлар дастури асосида “Олтитош” МФЙ ҳудудида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 180 дона таянч ўрнатилиб шундан 0,4 квт. электр узатиш тармоғи учун 3,5 км, 10квт.ли электр тармоғи 2 км. узунликда ҳамда 5 дона трансформатор пункти ўрнатилди.

Табиий газ бўйича МФЙда жами фойдаланувчилар сони 137 тани ташкил этиши ўрганилди. Ушбу барча истеъмолчилар тармоқдан узилганлиги сабабли табиий газдан қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди.

Маҳалла аҳли закан ариқлари устида кўприк йўқлигидан азият чекишмоқда эди. Олтита панел кўприк ўрнатиб берилди. Бир автомашинада суюқ газ таркатилди. Фуқароларнинг бири анчадан буён пахта ёғи олмаганлигидан шикоят қилди. Эртаси куни бир автомашинада ёғ ва ун олиб келиб сотилди.
"Олтитош"ликлар "Ёрилтош"ни айтиб юборишди

Ўзлари ишонмаган муаммолари ҳал бўлганидан “Олтитош”ликлар халқ оғзаки ижоди – “Ёрилтош”ни хиргойи қилиб юбордилар:

Ёрилгин тош, ёрилгинааа,
Мен томимни ёпайинааа.
Заканга кўприк солибааа,
Қўшниларни кўрайинааа.

Дилмурод Абдуллаев,
namnews.uz махсус мухбири.
Муаллиф олган суратлар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар