Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбек нонлари Нью-Йоркда: икки йигит океанортини ҳайратга солмоқда (Видео)
01-08-2017 10:55 0 638 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбек нонлари Нью-Йоркда: икки йигит океанортини ҳайратга солмоқда (Видео)

Ўзбек нонлари Нью-Йоркда: икки йигит океанортини ҳайратга солмоқда (Видео)

Қимирлаган қир ошар. Ҳа, бу нақл бежиз айтилмаган. Кўпни кўрган доно ўзбек халқи ҳаётнинг асл ҳақиқатларини яхши тушуниб келган ва ўз тажрибаларини янги авлодга олтин мерос сифатида қолдирган. Бугун мана шу нақлнинг нечоғли ҳаётий эканлигига гувоҳ бўлдик.

Бугун таҳририятимизга Америка Қўшма Штатларидан мактуб келди, деб ёзади Kun.uz сайти. Она юртга ва таҳририят ижодкорларига йўлланган саломдан сўнг, мактуб эгаси ўзи ҳақида ёзиб юборган. Илёс Муродов ва Алишер Зиёдов томонидан битилган мактубда бу икки дўст томонидан Нью-Йоркда жойлашган Бруклинда ўзбек нонлари сотувини йўлга қўйишгани, барча ишни ўз ташаббус ва меҳнатлари эвазига йўлга қўйишгани ёзиб юборилган”.

“Иш бошлаганимизга бир ҳафта бўлди. Кундан кун талаб ошиб боряпти. Ўзбек нонларига маҳаллий аҳолида ҳам қизиқиш уйғонган”, деб ёзади мактуб эгалари. Маълум бўлишича, нонлар Тошкент услубида пиширилмоқда.

Йигитларнинг бу ишларига омад тилаган ҳолда, бир ҳикматни айтиб ўтишни лозим билдик. Аввало, ризқ бериш Яратганнинг иродасига боғлиқ жараён. Берилган ризқни бандаси, албатта, топиб ейди. Иккинчидан ҳаётдан, жамиятдан, одамлардан, тузумдан ва яна алланарсалардан нолиб яшаш ҳам бандасига хос бўлмаган фазилатдир. Бунинг ёрқин мисолини юқорида келтирилган тақдирларда ҳам кўриб турибмиз. Илёс Муродов ва Алишер Зиёдовнинг ишларига эса бутун мамлакат номидан фақат ва фақат омад, барака ва яхшилик тилаб қоламиз.

kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар