Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?
25-07-2017 11:20 0 728 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Кун.uz таҳририяти айни кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлашга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Имкони борича ҳар бир мурожаатни эътиборга олишга ҳаракат қиляпти.

Электрон почтага келган ана шундай мурожаатлардан бирини ўрганиш учун ижодий жамоа билан Тошкент шаҳри Миробод туманига йўл олдик.

Мурожаат Тошкент шаҳри Миробод тумани Чимкент кўчаси 1,3,5 уй ҳамда Буюк Турон кўчаси 73 уйда яшовчи аҳолидан келиб тушган бўлиб, унда баён этилишича, ўзлари яшаётган кўп қаватли уйлар орасига қурилаётган 3 қаватли савдо маркази юзасидан шикоят қилишган. Айтилган манзил бўйича етиб борганимизда, аҳоли норозилиги бўйича ҳокимлик комиссияси гуруҳи мазкур қурилиш ишларини ўрганаётганлигига гувоҳ бўлдик. Аммо негадир бизни аҳоли билан мулоқот қилишимизга норози кайфиятда бўлишди ва ҳамда турли важлар билан қаршилик қилишди
Миробод тумани ҳокими ўринбосари сайт журналистларидан видеокамерани ўчиришни, ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиб, ижодий гуруҳ ходимларига сенсираб мурожаат қилди. “Расмий рухсати йўқ, олиб чиқиб кетинглар”, деб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига юзланди. Афтидан, ҳоким ўринбосари халқ мурожаати асосида воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўрганиш мақсадида бўлган журналистга ҳеч қандай ташкилотдан рухсат олиш талаб этилмаслигини билмайди чоғи.

Умуман олганда қизиқ савол туғилади. Аҳоли манфаатларини кўзлаган комиссия нега бунчалик ижодий гуруҳнинг келишидан норози. Комиссиянинг вазифаси нима? Халқ билан учрашишимизга қаршилик қилган Миробод тумани хокими ўринбосари Алишер Набиев комиссия аъзосими ёки комиссияга ҳамроҳми. Нега бунчалик оммавий ахборот воситаси фаолиятидан безовта бўлмоқда? Бу саволлар ҳозирча жумбоқ! Муҳими аҳоли билан мулоқот қила олдик.
“Бизнинг эътирозимиз шундай. Бу ерда гузар қурилмоқда, гузарга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ эди. 4 та уйнинг тўғрисида қурилиш кетмоқда. Кун иссиқ, экология оғир. Жуда катта дарахтларни кесиб ташлашди. Бу ерга тушиб бироз дам олардик. Энди ҳамма жой тупроқ, чанг. Бу масала бўйича жуда кўп жойга мурожаат қилдик. Ҳокимиятга уч маротаба, Президент девонига, Халқ қабулхонасига икки маротаба бордик. Бироқ, ҳеч нарса ўзгармади. Улар қурилишни тўхтатмаяпти. Қурилиш кечаси билан давом этади. Эрталаб яна соат 6 дан бери ишлашади. Бу ерга на ёнғин хизмати машинаси, на тез тиббий ёрдам машинаси кира олади. Комиссия ўзи бугун келди”, - дейди маҳаллий аҳоли вакиллари.
Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Аслида фуқаролар кўп қаватли уйлар орасига маҳалла гузари қурилишидан норози эмас. Норозилиги маҳалла гузари ёнига тушаётган 3 қаватли савдо марказининг қурилиши. Боиси аҳоли уйи атрофидаги болалар майдончаси йўқ бўлди, тарихдан ёдгор азим чинорлар кесилди, болаларнинг қувончи бўлган сув ҳавзаси бузилди. Энди буларнинг ўрнида баланд иншоот қад ростламоқда.

Ҳақиқатдан ҳам мазкур қурилиш аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилмаслиги кундек равшан. Энг муҳими, мазкур қурилиш ишлари бошланганидан бир ой ўтиб ҳокимлик рухсати тақдим этилмоқда. Яна бир гап, Президент тавсияси бўйича гузарларнинг қад ростлашидан асосий мақсад аҳоли учун қулайлик яратиш ва миллий қадриятларимизни тиклаш. Қария ва кексаларимизнинг дуоларини олиш. Ҳозир буларнинг акси бўлмоқда.
Тошкент марказидаги қурилиш аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Воқеа қандай ечим топади?

Ижодий жамоа билан мазкур ҳолат бўйича суҳбат қилган мутасаддилар тасдиқланмаган ахборот берди ва мазкур лавҳани танқидий руҳда бермасликни илтимос қилди. Яъни, мазкур қурилиш ишларини олиб бораётган тадбиркорга маҳалла гузарини қуришга ҳомийлик қилаётгани учун савдо маркази қуришга рухсат берган. Бу ахборот шаффоф ёки миш-миш эканлигини билмаймиз. Муҳими, аҳоли дарди тингланди ва комиссия мазкур ҳолатни ўрганмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.

kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар