Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тарихда илк бор ЙТҲ қурбонлари ва жароҳатланганлар Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинмоқда
24-06-2017 13:03 0 634 Рейтинг1 Чоп этиш

Тарихда илк бор ЙТҲ қурбонлари ва жароҳатланганлар Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинмоқда

Тарихда илк бор ЙТҲ қурбонлари ва жароҳатланганлар Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинмоқда

Махсус рейс бугун эрталаб Актобе шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўл олган.

Бугун, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган 9 нафар ва жароҳатланган 38 нафар ўзбекистонликлар учун юборилган махсус самолёт Ўзбекистонга йўл олди.

Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Актобе шаҳрига етиб борган эди. Улар республика ва маҳаллий ҳукумат органлари билан келишган ҳолда ЙТҲ қурбонлари ва жабрдийдаларига барча ёрдамларини аямасликларини билдириб, махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинишини айтишган эди.

Ҳукумат топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшни мамлакатга етиб борган шифокорлари маҳаллий ҳамкасблари билан жароҳатланганларни кўздан кечиришди ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича қарор қабул қилишди.

Ўзбекистон элчихонасининг хабар беришича, махсус рейс бугун эрталаб Актобе шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўл олган.

Ташқи ишлар вазирлигидан сайтимизга хабар беришларича, ушбу амалиёт Ўзбекистон тарихида илк марта кузатилмоқда. Олдинлари жасадларни Ватанга қайтариш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК шуғулланар эди. Бу сафаргиси эса ТИВ ва ФВВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ташаббус бўлди ҳамда бу ўз натижасини бермоқда.
Бобур Жалолов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар