Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марказий банк 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
23-06-2017 10:57 0 580 Рейтинг1 Чоп этиш

Марказий банк 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Марказий банк 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

«Яқин вақт ичида 50 минг ёки 20 минг сўмлик янги банкнотларнинг муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарлар — кўчанинг гапи. Бизда бундай маълумот йўқ», — деди банк матбуот хизмати вакили.

Бир муддат аввал хорижий интернет-нашрлар «ишончли ва ваколатли манбаларга асосланиб», Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида хабар берган эди.

Қайд этиш жоиз, апрель ойида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилишда Марказий банк вакили Шоҳрух Шоаҳмедов яқин келажакда янги банкнотларни муомалага чиқариш режаси йўқлигини маълум қилган эди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*