Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жеки Чан Қозоғистонга келмоқда
03-06-2017 19:01 0 533 Рейтинг0 Чоп этиш

Жеки Чан Қозоғистонга келмоқда

Жеки Чан Қозоғистонга келмоқда

Жеки Чан нафақат актёр, балки продюсер, сценарий устаси, режиссёр, хонанда ҳамдир.

Машҳур актёр Жеки Чан Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда. Жеки Чан июнь ойида Остона шаҳрида ўтказиладиган ЭКСПО-2017 доирасидаги кинофестивалда иштирок этади.

7 июндан 18 июнгача Қозоғистонда ўтказиладиган фестиваль чоғида Хитой фильмлари намойиши бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги тадбир машҳур юлдузларга бой тарзда ўтишини ваъда қилишмоқда.

Жеки Чан фильмлари асосан жангари жанрда бўлса-да, актёр турли трюклари билан ҳамон кино ихлосмандларини ўзига мафтун этиб келади. Айтиш керакки, у нафақат актёр, балки продюсер, сценарий устаси, режиссёр, хонанда ҳамдир.

2016 йил ноябрь ойида Жеки Чан киносаноатга қўшган улкан ҳиссаси учун “Оскар” мукофотини қўлга киритди. 62 ёшли актёр мукофотни қўлга киритар экан, “200 та фильм, яна шунча синган суякларим учун “Оскар” меники”, дея чиқиш қилганди.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар