Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)
22-05-2017 13:28 0 1113 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)

Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)

Тошкентнинг Шаҳристон кўчасидан телеминора томонга қараб йўналган автомобиль йўлида аёл киши ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди, деб ёзади «1news.uz». Бу ҳақда воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Видеорегистратор орқали ёзиб олиниб, Facebook‘даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойланган видеода ёш аёл йўл четига яқинлашиб, сўнг ҳаракатланаётган машинага қараб йўл олганини кўриш мумкин. Шундан кейин машина қатнайдиган йўлнинг ўртасида туриб олиб, аёл тезда чўкка тушиб ўтирди. Ҳайдовчи тормоз беришга улгургач, аёл хотиржамлик билан ўрнидан туриб, қўлларини силкитди ва ортига қайрилиб, кетди.

Фойдаланувчилар қайд этишича, шу кунларда Тошкентда ўткинчилар пул ишлаб олиш ёки ҳайдовчини «лаққа тушириш» мақсадида ўзларини машина остига ташлаши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда.

Daruo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*