Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сигарет нон орасида, валюта эса…
02-05-2017 13:10 0 801 Рейтинг1 Чоп этиш

Сигарет нон орасида, валюта эса…

Сигарет нон орасида, валюта эса…

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт. Буталаб олиб ўтилаётган нақд хорижий валюталар ва тамаки маҳсулотларига ҳам бирдек таалуқли.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари тамаки маҳсулотларини яширин равишда олиб чиқиш мақсадади божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга бўлган навбатдаги уринишни фош этишди.

Гапшундаки, “Тошкент-Истанбул” рейси бўйича парвозга отланган пойтахтлик Хушнода Ярашева хорижда пуллаш учун кўзланган 2 турдаги 550 қутисига ретларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш мақсадида уларни нонлар орасига яхшилаб бекитади ва кўриниб қолмаслиги учун елим скотч ёрдамида яхшилаб ўрайди. Аммо, назорат-рентген аппарати экранида ушбу сигаретлар кафтдек акс этишини қоидабузар инобатга олмаган эди.

Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқароларга Ўзбекистонга кириб келиш вақтида божхонага тақдим этилган декларацияга мувофиқ республикага олиб кирган валютаси миқдоридаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.
Сигарет нон орасида, валюта эса…

Аммо, мазкур тартибларга риоя қилмай, республикамиздан нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга уринаётган қўшни давлат фуқаролари ҳам учраб турибди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши-Керки” чегара-божхона пости ходимлари нақд хорижий валюталарнинг яширин олиб чиқилишига доир бир нечта божхона қоида бузарликни фош қилишди.

Туркманистон Республикаси фуқароси Б.Бобоназаров ҳам 2150 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш учун ноутбук учун мўлжалланган сумкада кўз илғамас бўшлиғига бекитгани божхона кўриги давомида фош этилди.
Унинг юртдоши С.Пирханова эса божхоначиларни кўзини шамғалат қилиш мақсадида 650 АҚШ долларини багаж туткичлари орасига яширганча олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари, қўшни давлат фуқаролари Г.Абдиромовага ҳам 600 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш режаси наф бермади.
Эслати бўтамиз, муқаддам айни шу постда оёқ кийимлариининг ички қисмига қўшни давлат фуқаролари Х.Гулбоев 2200 АҚШ долларини, С.Джумамурадова эса 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга урингани ҳақида хабар берилган эди.
Сигарет нон орасида, валюта эса…

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Таъкилаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилса, улар ҳам умумий асосларда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунбузарлик ҳолатлари мисолида оладиган бўлсак, Қашқадарё вилоятидан қўшни давлатга нақд хорижий валюталарнинг яширинча олиб чиқишга уринган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси -моддаларига келтирилдган
товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланганликлари учун эндиликда суд хукмига биноан ушбу нақд хорижий валюталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима чораси қўлланилади.

Ҳусан Тангриев
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати катта инспектори
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар