Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкентда бир қатор кўчалар қайта номланди
11-01-2017 10:39 0 463 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкентда бир қатор кўчалар қайта номланди

Тошкентда бир қатор кўчалар қайта номланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 29 декабрь кунги қарори билан янги кўчаларга ном берилди ва баъзи кўчалар қайта номланди.

Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, 5,1 километрлик Нурафшон кўчаси Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасигача давом этади ва Нурафшон айланма кўчаси деб номланади, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси оралиғида яқинда очилган кўча эса Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган Маннон Уйғур кўчаси Кўкча дарвоза деб қайта номланган. Кўкча Дарвоза кўчасининг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми бўлиш ўрнига, Кўкча Дарвоза тор кўчасига айланган.

Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини йўлўтказгич орқали боғлайдиган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлади.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси бошқа туманда ҳам шу номли кўча мавжудлиги сабабли Дилсарой деб қайта номланган.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўча Қаноат кўчаси номини олган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: