Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ҳақида муҳим ҳодисаларни хориж ОАВдан олишга ўрганиб қолганимиз катта фожиа
16-12-2016 14:19 1 2026 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ҳақида муҳим ҳодисаларни хориж ОАВдан олишга ўрганиб қолганимиз катта фожиа

Ўзбекистон ҳақида муҳим ҳодисаларни хориж ОАВдан олишга ўрганиб қолганимиз катта фожиа


Шу кунларда Лабзакда, собиқ МТС биноси ёнида жуда катта кўламда қурилиш ишлари бошланган. Қурилиш майдонига 100 га яқин техника ташланган. Уч кун ичида ҳамма ёқнинг тўс-тўполони чиқиб кетди. Ҳаммаси яхшиликка. Аммо..

Аммо масаланинг бошқа жиҳати бор. Йўлларни тўсар даражада техника тўпланган, қурувчилар қумурсқадай ўрмалаётган бу қурилиш майдонида нима қуриляпти? Нега бу даражада жадал суръатларда? Тўғри, бу ҳақда хабар бериш қурилиш мутасаддиларининг вазифаси эмасдир. Аммо шунча давлат ва нодавлат ахборот агентликлари, хусусий янгилик сайтлари қани? Тв ёки газеталар нега жим? Қачон “Спутник” ёки “РИА Новости” хабар берса, шунда таржима қилиб ёзишадими? Унгача бирор отарчининг қорнини қачон туғаркин деб пойлаб юришадими?

Бундай саволлар анчадан бери хўп ва кўп маротаба берилмоқда. Бироқ муаммонинг залворли эканини жавоб эгалари ҳис қилмоқдаларми? Бу-ку бир қурилиш экан, мамлакат тақдирида аҳамиятли ҳодисани ҳам чет ахборот агентликларидан олишга ўрганиб қолдик. Бу ишимиз эса жуда катта фожиа эканини ҳис қиляпмизми?

Ҳозир ахборот асри. “Агар огоҳсен, шохсен”ни яхши англаганлар аллақачон ахборот тизгинини қўлга олганлар ва у тизгин билан воқеа-ҳодисалар жараёнини ўзлари хоҳлаган томонга бура оляптилар. Бу билан миллионлар қилолмаётган ишларни амалга оширмоқдалар, дунё афкори оммасини бошқармоқдалар. Қонхўрни адолатли, мазлумни террорчи, дея тасвирламоқдалар.

Шахсан ўзим ғарб, рус ва мусулмон ахборот воситаларининг бир ҳодиса бўйича турли хил хабарларини, айрича талқинларини кузатаман. Бу жараёнлар ахборот уруши даражасигача кўтарилаётганига гувоҳмиз. Бунда кўпроқ ғарб ахборот тизимининг қўли баланд бўлса-да, кейинги уч-тўрт йилда рус ахборот тўфонининг миллат мақсадига қарши бўлган кўпгина тўсиқларни бузиб ташлаётганини кўриб турибмиз.

Агар бу курашлар манзарасида ўзимизнинг ахборот майдонига кўз ташласак, унинг ўта ғариб ва аянчли эканини.

Мубашшир Аҳмад
Tafsilot.uz
Шарҳлар

У этой заметки есть автор: Мубашшир Аҳмад

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: