Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эрдўғон террорчиларни қўллаётган АҚШни айблаш учун етарлича далиллар топди
12-01-2017 14:51 0 176 Рейтинг1 Чоп этиш

Эрдўғон террорчиларни қўллаётган АҚШни айблаш учун етарлича далиллар топди

Эрдўғон террорчиларни қўллаётган АҚШни айблаш учун етарлича  далиллар топди

Мартин Бергер “Нима учун Анқара Вашингтондан хафа?” номли мақоласида Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Р.Эрдўғон АҚШ бошчилигидаги иттифоқни ўз ваъдасини бажармаётганликда ва террорчиларни “қўллаётганликда” айблаган.

Сўнгги бир неча кун мобайнида Туркия Сурия ҳудудида, айниқса, Ал-Баба шаҳри яқинида ИШИД томонидан бир нечта сезиларли зарбаларга учради. Натижада турк ҳарбийлари шахсий таркиби ҳамда зирҳли машиналарини йўқотган. Интернет тармоқларида пайдо бўлган маълумотларга кўра, мазкур зирҳли техника танкларга қарши қўлланиладиган ракеталар ёрдамида ишдан чиқарилган. Сўнгги пайтда ИШИД жангарилари қўлида бу каби мосламаларнинг пайдо бўлиши киши диққатини ўзига тортмоқда.

Шу билан бирга, 2016 йил декабрь ойининг охирида Туркия ОАВ Вашингтоннинг жанговар ҳаракатлар майдонига қурол етказиб беришда бирмунча фаоллашгани, айниқса, Суриядаги Хасеке вилоятига АҚШ уч маротаба қурол сотгани ҳақида хабар тарқатилди. Алеппони миналардан холи этиш жараёнида сапёрлар АҚШ, Германия ва Болгарияда ишлаб чиқарилган кўплаб миналарни топишаётгани ҳам бунга жиддий мисол бўла олади. Қурол-аслаҳалар орасида ИШИД жангарилари томонидан ташлаб кетилган танкка қарши қўлланиладиган ракеталар ҳам мавжуд. Албатта, бундай далиллар вазиятнинг янада кескинлашишига ҳамда қурбонлар сони кўпайишига олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда Сурияда халқаро терроризм билан бўлиб ўтаётган курашда ҳалок бўлган турк аскарлари боис Анқарада Б.Обама маъмуриятидан хафа бўлиш учун исботлар етарлича.
telegraf.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: