Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди: Рустам Азимов ҳукуматда қолган
15-12-2016 18:53 0 3936 Рейтинг2 Чоп этиш

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди: Рустам Азимов ҳукуматда қолган

Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди: Рустам Азимов ҳукуматда қолган


Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди.

Арипов Абдулла Ниғматович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари:

Раматов Ачилбай Жуманиязович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари

- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.

Азимов Рустам Содиқович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар,
хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари.

Мирзаев Зойир Тоирович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари.

Ибрагимов Ғуломжон Иномович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари.

Розуқулов Улуғбек Убайдуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосанот” акциядордик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари.

Икрамов Адҳам Илҳомович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари.

Норбоева Танзила Камаловна
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Бош вазир қуйидаги вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

1. Иқтисодиёт вазирлиги
2. Молия вазирлиги
3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
5. Давлат солиқ қўмитаси6. Давлат божхона қўмитаси
7. Давлат статистика қўмитаси
8. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Бош вазир ўринбосарлари таркибида баъзи ўзгаришлар рўй берган.

12 декабрь куни бош вазир ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновна Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилгани маълум бўлди, 14 декабрь куни унинг ўрнини Норбоева Танзила Камаловна эгаллади.

Бугун ҳукумат таркибига Раматов Ачилбой Жуманиязович киргани ва у бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлгани аниқлашди. У ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари ҳисобланади. Аввал бу соҳалар фаолиятини мувофиқлаштирган бош вазир ўринбосари Зокиров Ботир Иркинович янгиланган ҳукумат таркибида йўқ.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Энди пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнот чиқарилиши кутилмоқда

Тошкентдаги «Лукойл» АЁҚШда Россиядан келтирилган ёқилғи сотилади

Пиёдаларни жаримага тортиш бошланди

Боглиш маколалар
Реклама на сайте