Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Стоматологлар тайёрлаш тизими яхшиланади
28-11-2016 13:12 0 240 Рейтинг1 Чоп этиш

Стоматологлар тайёрлаш тизими яхшиланади

Стоматологлар тайёрлаш тизими яхшиланади

Тошкент стоматология институтининг ҳудудлардаги филиаллари тиббиёт олийгоҳлари факультетларига айлантирилади.

Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдаги филиаллари тугатилади. Улар ўрнига Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари, шунингдек, Тошкент педиатрия институтининг Нукус филиалида стоматология факультетлари очилади. Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчининг 21 ноябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қарор стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бўлажак стоматолог-мутахассисларни назарий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда улар томонидан амалий кўникмаларнинг эгалланиши мақсадида қабул қилинди.

Тўртта филиалда таҳсил олаётган талабалар таълим шакли (давлат гранти ёки тўлов-контранкт асосида ўқиш) сақланган ҳолда янги факультетларга ўтказилади.

Тошкент давлат стоматология институти 2014 йилда Тошкент тиббиёт академияси стоматология факультети базасида ташкил этилган.
Газета.uz
Фото: Муқимжон Қодиров / ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда энди ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади

Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

Истанбул теракти ижрочиси қўлга олинди

Етти мингга яқин мигрантлар Россиядан чиқиб кетишлари лозим

Боглиш маколалар
Реклама на сайте