Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россияда хотинни дўппослашга рухсат берилди
11-01-2017 22:11 0 465 Рейтинг1 Чоп этиш

Россияда хотинни дўппослашга рухсат берилди

Россияда хотинни дўппослашга рухсат берилди

Давлат думаси қабул қилган янги қонун, яқин кишиларини калтаклаш учун жавобгарликни жиноий эмас маъмурий тоифага ўтказди.
Бугун Россия Давлат Думаси яқин қариндошларини калтаклаганлар учун жиноий жазо белгилашни бекор қиладиган қонун қабул қилди.

Ушбу қонун қабул қилинишига қарши бўлганлар дарҳол давлат Думаси биноси олдига "Урадими?— демак севади" (Бьет — значит любит!) каби "қанотли иборалар" ёзилган плакатлар билан митинг ўтказишди.

Албатта, ушбу қонун чиққанидан кейин эркаклар хотин ёки болаларини бемалол дўппослайвериши мумкин дегани эмас. Агар берилган зарбалар натижасини жабрланувчи бироз бўлсада жиддий жароҳат олса, бундай иш дарров жиноий жавобгарлик тоифасига ўтади. Аслида, ушбу қонун қабул қилинишига сабаб, ўтган йили оила аъзоларига туширилган тарсакилар учун жавобгарлик даражаси кучайтирилиб, бундай калтаклашни — жиноий жазо тоифасига ўтказган эди. Шу билан бир вақтда, агар фуқаро кўчада нотаниш одамга енгил зарба берган ҳолларда унга маъмурий жазо берилар эди.
Бир хил қилмишга турли жазо бериш — қонунчиликда ва жамиятда кўплаб тушунмовчиликлар келтириб чиқарди.

Янги қонун эса ушбу тушунмовчиликни бартараф қилиб, оила аъзоларига берилган енгил тарсакиларни яна маъмурий жазо тоифасига қайтарди. Айтмоқчи, болаларни жазолаш учун ҳам жиноий жавобгарлик берилиши мумкин бўлган, олдинги қонунга бир неча жамоат ташкилотлари қарши чиқишган эди.

Масалан, "Умумроссия ота-оналар қаршилиги ташкилоти" фикрига кўра — ушбу қонун болаларни тарбия қилишга халал бериши ва арзимаган иш учун оилалар бузилишига олиб келишини таъкидлаган эди.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда энди ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади

Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

Истанбул теракти ижрочиси қўлга олинди

Боглиш маколалар
Реклама на сайте