Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар топширилди
01-01-2017 21:30 0 253 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар топширилди

Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар топширилди

Чегарачиларга янги уйлар топширилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирок этди, дейилган хабарда.

"Миллий армиямизни модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш баробарида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди янги уйга эга бўлган ҳарбий хизматчи Б. Холмиразаев. — Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз".

Таъкидланишича, Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган 6 та уч хонали хонадонларда ҳар томонлама қулай шароит яратилган.
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: