Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади
12-01-2017 12:11 0 141 Рейтинг1 Чоп этиш

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубок соҳиби «Локомотив» ПФК яқинда икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади.

Кот-д’ Ивуар мамлакати фуқароси ҳисобланган ҳимоячи Моҳамед Коне билан ҳужумчи Гнохоре Кризо бундан буён «темирйўлчи»га айланишди. Иккала футболчи ҳам тиббий кўрикдан муваққиятли ўтди, шунингдек уларнинг ўйини мураббийлар штабига ҳам маъқул келди.

Маълумки, бу футболчилар декабрь ойининг охирларида жамоамиз йиғинига келиб қўшилганди. «Олмалиқ»қа қарши кечган ўртоқлик ўйинида иккала легионер ҳам майдонга тушиб, Моҳамед Коне ҳимоя марказида ишончли ўйин кўрсатган бўлса, ҳужумчи Кризо иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Янги йилдан кейинги машғулотларда ҳам футболчилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Улар ҳам характер, ҳам ўйин томонлама ҳам жамоамизга тўлиқ мос келишди ва натижада клуб раҳбарияти шартнома имзолашни лозим топди.

Маълумот учун, марказий ҳимоячи Моҳамед Коне 1993 йилнинг 12 декабрида туғилган. Фуқаролиги: Кот-д’ Ивуар. Коне ҳимояда ўз вақтида жой танлай олади, шунингдек бош ва гавда билан ўйнаши ҳам жойида. У 2015-2016 йилги мавсумни Молдованинг «Олимпия» клуби сафида ўтказиб, 25та учрашувда майдонга тушган. 2016 йилги мавсумнинг қолган қисмида Кипрнинг «Кармиотисса» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 14та учрашувда иштирок этган. Моҳамед Коне Кот-д’ Ивуар терма жамоасига номзод футболчилардан бири ҳисобланади.
«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

Футбол мухлислари яхши билишади, Кот-д’ Ивуар футбол мамлакати ҳисобланади, У ердан Дидье Дрогба, Аруна Коне, Яя Туре, Коло Туре, Сейду Думбия, Жервиньо, Саломон Калу, Эммануэль Эбуэ, Артур Бока сингари бир қатор машҳурлар етишиб чиққан.

Ўйлаймизки, «Локомотив»га таклиф этилган икки легионер ҳам янги мавсум мобайнида ўзларини кўрсата олишади ва жамоамизга совринларни ютишда кўп бор ёрдам беришади.
«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

«Локомотив» ПФК икки нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади

lokomotiv.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: