Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Хитой археологлари тарихий кашфиёт қилишди
11-01-2017 13:27 0 237 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Хитой археологлари тарихий кашфиёт қилишди

Ўзбекистон ва Хитой археологлари тарихий кашфиёт қилишди

Қазув ишлари вақтида устахона харобалари, ички шаҳарнинг ғарбий дарвозаси қолдиқлари ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидан қабристон топилган

Хитой ва Ўзбекистон археологлари гуруҳи Фарғона водийсида жойлашган қадимий Мингтепа шаҳридаги қазув ишлари чоғида муҳим кашфиёт қилишди. Бу ҳақда Хитой ижтимоий фанлар академиясига таяниб Синхуа агентлиги хабар бермоқда.

Икки мамлакат археологлари 2012 йилдан буён мазкур қадимий шаҳарда беш марта қазув ишларини ўтказишди. Қазув натижаларидан маълум бўлишича, бундан 2000 йил аввал Мингтепа нафақат аскарлар қўрғони, балки Фарғона водийсидаги энг йирик қалъа-шаҳар бўлган.
Қазув ишлари вақтида шунингдек, устахона харобалари, ички шаҳарнинг ғарбий дарвозаси қолдиқлари ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидан қабристон топилган.
Ўзбекистон ва Хитой археологлари тарихий кашфиёт қилишди

Мингтепа ёдгорлиги туристлар учун очилади

Хитой археология институти вакили Чжу Яншининг айтишича, қазув ишларида "Лоян белкураги" деб номланувчи хитой археологик асбоби, илғор ўлчов ва компьютер технологияларидан фойдаланилди.

Унинг сўзларига кўра, ўзбек археологлари қадимий шаҳарнинг ерусти қисмини яхши ўрганишган, хитойлик археологлар эса унинг еростки қисмини ўрганишда катта тажрибага эга. Шу боис томонлар қазув ишларида юқори натижага эришдилар. Андижон шаҳридан унча узоқ бўлмаган Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган Мингтепа шаҳри қадимий Довон мамлакатининг пойтахти бўлган. Маълум қилинишича, Мингтепани ўрганиш узоқ муддатли лойиҳа бўлиб, археологлар энди қазув ишлари давомида олинган маълумотлар асосида Мингтепага оид воқелар солномасини тузишади.
sputniknews-uz.com
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: