Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Севара Назархон Қора денгизга қулаган Ту-154 йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади (видео)
02-01-2017 18:29 0 823 Рейтинг1 Чоп этиш

Севара Назархон Қора денгизга қулаган Ту-154 йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади (видео)

Севара Назархон Қора денгизга қулаган Ту-154 йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади (видео)

Севара Назархон Россиянинг «НТВ» телеканалидаги «Центральное телевидение» («Марказий телевидение») кўрсатувида чиқиш қилиб, декабрь ойи охирида Қора денгизга қулаган Россиянинг Ту-154 самолёти йўловчилари хотираси учун қўшиқ куйлади.

Севара Назархон «Там нет меня» қўшиғини Александров номидаги ашула ва рақс ансамблининг мактаб-студиясига қатновчи болалар билан бирга куйлади.

Қўшиқ видеоси «НТВ»нинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган: видеога 10 минг мартадан кўпроқ лайк қўйилган ва муносабат билдирилган, 7 минг мартадан ортиқ улашилган, 500 га яқин комментлар қолдирилган. Аксарият фойдаланувчилар қўшиқ учун Севара Назархонга миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 25 декабрь куни Сочи шаҳридан кўтарилган Ту-154 самолёти ҳавога кўтарилганидан 70 сония ўтиб Қора денгизга қулаган эди. Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 92 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Йўловчиларнинг аксарияти Россия армиясининг Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари эди. Улар россиялик ҳарбийларга Янги йил концерти тақдим этиш учун Сурияга учиб кетаётган эди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Энди пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Тадбиркор 1 мартгача банкдан терминал олишга улгурмаса нима бўлади?

Иқтисодиёт вазирлиги: аҳоли арзон, қулай ва замонавий уй-жой билан таъминланади

Қуръони Каримни ёққан даниялик судланмоқда

Боглиш маколалар
Реклама на сайте