Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янги автобус ва микроавтобус сотиб олувчилар бир неча солиқлардан озод этилади
12-01-2017 10:59 0 597 Рейтинг1 Чоп этиш

Янги автобус ва микроавтобус сотиб олувчилар бир неча солиқлардан озод этилади

Янги автобус ва микроавтобус сотиб олувчилар бир неча солиқлардан озод этилади

Мазкур дастурнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, улар мунтазам равишда мониторинг олиб борадилар.

Аввалроқ, 2021 йилгача мамлакатимизга 8,6 мингта йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, қарийб 6 мингта умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олиниши ҳақида хабар берган эдик. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 10 январда имзоланган “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда келтирилган эди.

Келгуси 5 йилда 303 та янги йўловчи ташиш йўналишлари очилади, шу билан бирга асосан тарснпорт воситалари етишмаслиги сабаб қатнов тўхтатилган йўналишлар ҳам тикланади. Бу йўналишларда ҳаракатланиш учун 8,5 мингдан зиёд жамоат автотранспортлари келтирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, республикада янги автостанциялар ва тўхташ бекатлари қурилади. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун асосан “Ўзавтосаноат-лизинг” ва бошқа лизинг компанияларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хусусий инвесторларнинг ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан 840 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Қарорда келтирилганидек, лизинг компаниялари ва ташувчиларнинг ўзлари янги сотиб оладиган микроавтобуслар учун Республика йўл жамғармасига йиғим тўлови тўлашдан озод этилади.

Автобуслар ва микроавтобусларнинг ишини онлайн режимида (GPS) мунтазам тарзда масофадан кузатиб борувчи, шунингдек, йўлкира ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш учун мўлжалланган барча материаллар, асбоб-ускуналар, деталлар божхона тўловларидан озод қилинади.

Шунингдек, юридик шахслар шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда автобусларда йўловчилар ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўламайдилар.

Мазкур дастурнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, улар мунтазам равишда мониторинг олиб борадилар.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Нью-Йоркдан гапирамиз: Шавкат Мирзиёев сурати Apple расмий дўконларида

Раҳмонбек Усмонов Тошкент шифохоналарида беморларнинг дори-дармон олиб келишига чек қўйиладиган қарорга имзо чекди

Тошкентдаги «Лукойл» АЁҚШда Россиядан келтирилган ёқилғи сотилади

Пластик карточка орқали тўлаганда нархлар сунъий оширилса қанча жарима қўлланиладиган бўлди?

Боглиш маколалар
Реклама на сайте