Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро
12-01-2017 09:06 0 268 Рейтинг1 Чоп этиш

Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро

Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро

Ислом тарихи, жамиятга кўп нарса берган, қатор кашфиёт ва ихтироларга тўла, уларсиз ҳозирги кундаги ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўларди.
1. Халқ кутубхоналари.
Исломнинг дастлабки пайтларида бутун мусулмон оламидаги масжидлар интелектуал баҳс-мунозаралар маркази вазифасини бажарган. Бу масжидлар фақатгина сажда қилинадиган жой бўлибгина қолмай, балки у ерларда дин, фалсафа ва илм ҳақидаги кўплаб китоблар жойлаштирилган эди. Бу кутубхоналар бутун омма учун очиқ бўлган.
2. Жарроҳлик асбоблари.
Жаррохликнинг отаси деб тан олинган Х-асрнинг машҳур мусулмон жарроҳи Қосим ал-Захравий, ҳозирги кунда ҳам фойдаланилаётган, кўплаб жаррохлик асбобларини ихтиро қилган. Бу асбоблар ичида: скальпел, жаррохлик қайчилари ва жарроҳлик игнасини мисол келтириш мумкин. Шунингдек у кетгут – ўз-ўзидан тарқалиб кетувчи тикиш материалини ихтиро қилган.
3. Алгебра.
Алгебра фани исломнинг олтин асри давомида гуллаб яшнаган. Алгебранинг пайдо бўлиши буюк ватандошимиз ал-Хоразмий номи билан боғлиқ. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб алгебрани, чизиқли ва квадрат тенгламаларни ечишни умумий усуллари мисолида, мустақил фан сифатида кўрсатиб берди. 800-йилларни ўзида, унда алгебраик тенгламалар ҳақидаги янги тушунча таклиф қилинган, трактат (бирор муаммога бағишланган илмий асар)ни ёзди.
4. Оптика.
ХI-асрда олим Ибн Ҳайсам инсон кўзи қандай кўришига оид нуқтаи назарни бутунлай ўзгартириб юборди. Ўша даврда инсон кўзи ўзидан нур сочиш натижасида кўради деб ҳисобланар эди. Ҳайсам, аслида кўзлар бошқа жисмлар ва юзалар таратган нурни қабул қилишини исботлаб, илмий хақиқатни тиклади.
5. Кофе.
Кофе донлари дастлаб Ҳабашистонда ўсар эди, лекин ХV- асрда Ямандаги ҳабашлар билан савдо қиладиган мусулмон-араблар, ҳозирги кунда хаммага кофе номи билан машҳур бўлган ичимлик тайёрлашни ўрганиб олдилар. Сўфийлар кечаси билан тетик туриш ва ибодат қилиш учун кофе ичишган.
info.islom.uz
sof.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код:
Топ моддаларни кунлари

Энди пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади

Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнот чиқарилиши кутилмоқда

Тошкентдаги «Лукойл» АЁҚШда Россиядан келтирилган ёқилғи сотилади

Пиёдаларни жаримага тортиш бошланди

Боглиш маколалар
Реклама на сайте