Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яна ўша номига номуносиб радионинг кирдикорлари ҳақида
05-01-2017 14:37 4 925 Рейтинг1 Чоп этиш

Яна ўша номига номуносиб радионинг кирдикорлари ҳақида

Яна ўша номига номуносиб радионинг кирдикорлари ҳақида

- «Озодлик» дагилар намунча куйканак бўлмаса, - деди хамкасбларимдан бири салом аликдан ҳам аввал. – Президентимиз қисқа вақт ичида бир неча халқчил қарор ва фармонлар эълон қилди. Виртуал қабулхона ортидан халқ қабулхоналари ташкил этиляпти. Шулар ҳақида бирон оғиз ҳам самимий фикр билдирмадилар – а?

Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News
Дархақиқат, “илмига амал қилмаган” “Озодлик” чиларга тингловчилар орасида хақли эътирозлар тобора кўпаяётгани бежиз эмасди. Мана, сўнгги бир неча кун “хабар” ларидан намуналар.

Қўқондаги педагогика институтининг айрим талабалари ўқув дастуридаги бир неча фанлар бўйича синовдан ўтолмагани учун ўқиётган босқичида қайта ўқишга қолдирилгани ёки талабалар сафидан чиқарилганини пахта йиғим-теримида қатнашмагани ёки гўё маълум миқдордаги пахтани тера олмагани учун, дея аюханнос солдилар.

Сўхда “45 кг.лик бир қоп уннинг нархи 47250 сўм бўлсада , уни 57-60 минг сўм, 4.2 кг ёғнинг нархи 22.7 минг сўм бўлсада, уни 28-30 минг сўм сотишаяпти” деб халқда норозилик кайфиятини уйғотмоқчи бўлдилар.

Сиз, азиз ўқувчи, яхши биласиз, маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган нархи ва сотилиш нархи бўлади. Сотув нархига махсулотни ишлаб чиқариш корхонасига ўз маблағини аввалдан тўлашдаги банк, уни олиб келишдаги транспорт, сақлаш ва тарқатиш, хизмат хамда солиқ харажатлари, қисман фойдаси қўшилади. Сотувчи махсулотни ўз зарарига сотмайди-ку!

Ҳатто янги йил арафасида Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг илм-фан сохаси етакчи олимлари – академиклар билан учрашгани, уларга ҳар ойда энг кам иш хақининг ўн баробари миқдорида маблағ бериш ҳақидаги қарорига ҳам “Озодлик” мухбири “қитмирлик” билан “Президент олимларга пул тарқатяптими” дея пичинг қилади.

Бу ва юқоридаги каби қоида, меъёрий ҳужжатлар, тартиб-қоидаларни “Озодлик” мухбирлари билмайди деб ўйлайсизми? Ишонинг, жуда яхши биладилар. Аммо, журналистиканинг энг оддий ахлоқий меъёри – холисликка риоя қилмайдилар. Табиий савол туғилади, нега?

Бу савол менга ҳам кўпдан буён тинчлик бермайди. Мен нафақат “Озодлик” балки “БиБиСи”, “Америка овози”, “Машхад”, “Ар-Риёд” ва бошқа ўзбек тилида эшиттириш тарқатадиган хорижий радиоларни ҳам тинглаб тураман. Улар ичида энг нохолис ахборот тарқатувчиси – “Озодлик” радиосидир. Хомийлари бераётган долларларни оқлаш учун шундайдир, десак бу камлик қилади. Уларнинг аксарияти қобилиятли журналистлар. Аммо ўз юртларида яшаган, ишлаган пайтда у ёки бу сабабга кўра иқтидорлари эътиборга тушмаган. Улардаги араз чет элга чиқиб кетгач аламга айланган. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий воқеликка хавас кўзи билан эмас алам, балки ғайрилик кўзи билан қарайдилар. Биринчи президентимиз вафотидан сўнг Ўзбекистонда “ола-тасир” рўй беришини қанчалар хоҳлаган ва кутган эдилар-а...

Мана, яна бир мисол “Озодлик” такидлашича, “янги йил арафасида Қува туманининг чет қишлоқларидан бирида ёқилмаган газ учун пул йиғиб олингану, лекин амалда газдан узиб қўйилган”. Бу хабардан ҳар қандай инсон ғазабнок бўлади. Менда ҳам шундай хол рўй берди. Дархол хабарда айтилган чегара-Бахор ҚФЙ ҳудудидаги Анорзор қишлоғига бордим. Бу ерда 188 хонадонда 1023 нафар ахоли яшар экан. Кетма-кет дуч келган хонадонлар эшигини қоқдим.

- Ўғлим, келиним, тўртта набирам билан янги йилни кутдик, - дейди 70 ёшли Холинисо Рахмонова. – Худодан қўрқаман. Рост гапириш керак. Газ ўчирилгани йўқ. Лекин икки кун босими бир оз пасайди.

- Мени бутун қишлоқ танийди, шу ердаги 45-мактаб директориман, - дейди Саодатхон Ахророва. – Газимиз ўчгани йўқ. Бир оз пасайган эди, яна эски холига чиқди.

- Аввалдан 100-300 минг сўмдан пул тўлабсизлар, ёқилмаган газ учун деб эшитдим.

- Ким сизга шундай деди? Йил охирида райгаздан терминал кўтариб келишди ва уйма-уй юриб газ хисоблагич кўрсаткичи бўйича қарздорликни ундиришди.

- Биз декабр ойи якуни билан 53740 сўм қарздор бўлиб қолган эканмиз, шуни тўладик холос, – дейди фермер Баходир Усмонов менга шубха билан боқиб. Сизни хақиқатчи журналист деб билардик. Мана квитанция уйга киринг, балки газ ёнаётганини, хисоблагичдаги рақамларни хам кўрарсиз?

Мен фермер киноясидан хечам хафа бўлмадим. Аксинча, кўнглим тўлиб, узр сўраб қайтдим.

Туман газ таъминоти идораси бошлиғи Бахтиёр Ахроров газ таъминоти навбатчисининг декабр-январ ойлари қайд китоби ва бухгалтерия хисоботларини олдимга қўйди.

- Янги йил арафасида кўп қаватли уйларда дастурхонга пишириқлар тайёрлаш чоғи газга эхтиёж ортади. Шуни хисобга олиб фақат кўп қаватли уйларгагина икки кунга босимни бир оз кўтардик. Бор гап шу холос.

Очиғи, ўзим бир оз хижолат тортдим, “Озодлик” радиосидаги нохолис лавха хақида гапириб хам ўтирмадим уларга. Англашимча, Холинисо опа, Саодатхону Баходиржон, хатто Бахтиёржон хам “Озодлик” ни тингламаган эканлар. Мийиғимда кулдим-у, лабларим шивирлади.
- Жуда тўғри қилишган!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист
Муҳаммаджон Обидов

Sharh.uz
Шарҳлар

Bu ozodlik radiosiniyam saytiniyam yobtirib tashlash kerak,o'sib kelayotgan yoshlarga salbiy ta'sir ko'rsatishyapti. hali suyagi qotmagan yoshlar bulani gaplarini rost dep o'ylashadi


Итялок ватанфурушлар


Бундака, "Мехрибонлик" ни тагида нималар етганини халкимиз хам билади. Мухлисларни борини хам йукотади холос.


anti ozodlik ni yo'lga qo'yish kerak deb o'layman nima uchun davlat ularni tinch ahvolda qo'yibdi

Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Код:
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Код: